Қайднома

Қидирув

Футбол атрофида: Янги тренд – пластик чиқинди формаси!

Футбол атрофида: Янги тренд – пластик чиқинди формаси!

  22.08.2021 09:39
  0
  385
Футбол атрофида: Янги тренд – пластик чиқинди формаси!

«Челси», «Интер», «Зенит» клублари футболкаси разми - плас­тик идиш. Уларни Осиё мамлакатлари ахлатхоналаридан йиғиб (йилига миллиард дона!), ортиқча чиқиндисиз ишлаб чиқаришга йўналтиришади. Бу акцияда «Ливерпуль», «Челси», «Барселона» ва ҳаттоки, «Зенит» ҳам иштирок этишга улгурди. Хуллас, Европанинг бир қатор катта клублари билан ҳамкорлик қиладиган Nike компанияси уларнинг ҳар бири учун тайёрланган янги футболка тақдимотида пластик идишни алоҳида рамз сифатида кўрсатмоқда. АҚШ компаниясининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳаракати рамзи ҳам айнан пластик идишдир.

Умумий картинадаги ғайриоддий элемент - бу Nike томонидан илгари сурилган чиқиндисиз ишлаб чиқариш ҳаракати (Move to Zero) ғояси. Барча футболкалар тўплами қайта ишланган полиэстер материалидан тайёрланади ва бу билан углерод чиқиндиси 30 фоизга камайтирилади. Nike шунинг баробарида мухлислар учун чиқариладиган футболкалар ҳам айни технология асосида тайёрланишини маълум қилди. Қизиқ, шишасимон идиш қандай усулда либосга айлантирилади? Компания вакиллари барчаси батафсил тасвирланган ва изоҳланган видеони ҳам тақдим этишди.

Пластик шиша ишлаб чиқаришнинг асосий элементларидан бири саналади. Мақсад - атроф-муҳитга етадиган зарарни минималлаштириш. Nike пластик чиқиндилардан футболка тайёрлашга биринчи марта 2010 йили қўл урганди. Ўшанда 13 миллион дона идишдан фойдаланган. Агар шунча пластик идиш ёйилсами, нақ 29та футбол майдонини қоплайди! Чиқиндиларнинг катта қисми Япония ва Хитой Тайпейи­да йиғилган, чунки шу икки мамлакатда пластик идишлар ишлаб чиқарадиган заводлар кўп. Илк тажрибада битта футболкага етадиган материал учун 8та идиш кетган. Муҳими, синов самара бериб, форма сифати тайёр полиэстердан тикилганига нисбатан ҳам яхшироқ бўлди. Умуман, чиқиндиларни қайта ишлаш дастурининг дастлабки 5 йили (2010-2015 йиллар)да Nike табиатни нақ 2 миллиард (!!!) шишасимон идишдан тозалади. Бу 3500та футбол майдонига тенг ҳудудни қоплайдиган чиқиндидир.

Янги тўпламларда ҳаммаси атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган. Ҳаттоки, биркалар ҳам қайта ишланган картондан тайёрланган. Илгари улар қора ялтироқ шаклда ишланарди. Nike компаниясининг Move to Zero логотипи эса эндиликда футболка ёқасининг ички томонига босилган, пастроқда юқори технология асосида ишланган полиэстер матони ифодалайдиган Dri-Fit ёзуви бор.

Хўш, шишасимон идишлардан тайёрланган футболкаларнинг атроф-муҳитга қандай фойдаси бор? Ҳаммаси оддий: пластик буюмлардан мато олиниши натижасида углерод чиқиндиси анча камаяди. Аниқроғи, бу технология нолдан мато тайёрлаш жараёнига нисбатан 30 фоиз зарарсиздир. Атмосферада углерод миқдорининг ошиши эса, глобал исиш сабабларидан бири ҳисобланади. Nike баёнотига қараганда, ўтган асрнинг 80-йилларидан буён дунё бўйича ҳаво ҳарорати +30 даражадан ошган кунлар миқдори 25 фоиз кўпайган. Табиийки, глобал исинишнинг барча жабҳаларга салбий таъсири катта, жумладан, спортга ҳам.

Умуман, Nike ушбу дастур бўйича 5 банддан иборат стратегияга эга:

1. 2025 йилгача Nike ўз маҳсулотларини тўлиқ қайта ишланган материаллар манбасидан тайёрлаш тизимига ўтади.

2. Nike Париж битимига мувофиқ (2015 йили имзоланган), 2030 йилгача углерод чиқиндиларини 30 фоизга камайтиради.

3. Nike поайфзал чиқиндиларининг 99 фоизини қайта ишлашни ўз зиммасига олади.

4. Nike ҳар йили янги маҳсулотлар учун чиқиндихоналардан 1 миллиард пластик идиш йиғади.

5. Nike чиқиндиларни болалар майдончалари, югуриш йўлакчалари ва кортлар учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳам йўналтиради.

Nike компанияси дастури асосида ишлаб чиҚарилган янги футболкалар

* «Ливерпуль» формаси (сафар ўйинлари учун). Клубнинг мавсум-1996/1997даги ўйинларига ишора...

* «Тоттенхэм» формаси (уй ўйинлари учун). Жамоанинг машҳур хўрозли рамзи 100 йиллигига бағишланган либос.

* «Челси» формаси (уй ўйинлари учун). Оп-арт усули кўриниши.

* «Интер» формаси (уй ўйинлари учун). Илон териси шаклидаги нақшлар клуб ва шаҳар ўртасида мустаҳкам алоқа борлигига нишона (илон - Милан рамзи).

* «Барселона» формаси (уй ўйинлари учун). Футболканинг олд томонида авлиё Георгий хочи шакли (Каталония рамзи).

* «Атлетико» формаси (уй ўйинлари учун). 1947 йилги форманинг ўзига хос нусхаси.

* «Зенит» формаси (уй ўйинлари учун). Россиянинг денгиз флотида асосий ўрин тутадиган Санкт -Петербург каналлари тасвири.

 А. АҲМЕДОВ  тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz