Қайднома

Қидирув

Йўғонроқ янги «офсайд» чизиғи

Йўғонроқ янги «офсайд» чизиғи

  27.08.2021 02:42
  0
  290
Йўғонроқ янги «офсайд» чизиғи

АНГЛИЯ ФУТБОЛИДА ЎЙИНДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА ЯНГИЛИК. Янги «офсайд» чизиғи қалинроқ ва бу ҳар мавсум қўшимча ўнлаб голларни тақдим этиши мумкин. VAR ишига тааллуқли чексиз эътироз-шикоятлар АПЛни ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаш қоидаларини қайта кўриб чиқишга мажбур этди. Режага мувофиқ, 2022 йилдан лига ўйинларида «офсайд» ярим автоматик тизим воситасида қайд этилади. Бу тизим голни аниқлаш технологияси модулида ишлайди. Айни пайт Клублар ўртасидаги ЖЧда синовдан ўтказилган янги воситани АПЛ-2022/2023дан эътиборан кенг татбиқ этиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Лига раҳбарияти шунинг баробарида 2021/2022 йиллар мавсумидаёқ «офсайд» муамосини камайтириш ҳақида бош қотирмоқда. Дейлик, ўйиндан ташқари ҳолат чизиғини нисбатан қалинлаштиришга қарор қилинди. Янгиликка ундаётган сабаб шуки, аввалги мавсум кўплаб голлар «офсайд» ташхиси туфайли бекор қилинди, ҳаттоки, футболчининг «ташқари»да эканлиги визуал кўринмаса ҳам. Оддий айтганда, ҳужум ва ҳимоя вакиллари бир чизиқда тургандек кўринган вазиятларда ҳам VAR сантиметрлар туфайли голни бекор қилган.

АПЛ бу муаммони ҳал қилиш учун «офсайд» чизиғини бироз йўғонлаштиришни лозим топди. Қизиқ, бу амалиётда қандай бўлади? Жараён ўша-ўша - ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаш учун экранда бир пикселли чизиқ тортилади, фақат кейинги таҳлилда у нисбатан қалинлаштирилади. Хуллас, якуний хулоса, қўшимча тортилган чизиқ орқали чиқарилади. Англия Ҳакамлар қўмитаси раҳбари Майкл Райлининг айтишича, бу ўзгариш ноҳақ ҳисобга олинмаган голларни қайтариш имконини беради: «Синчковлик билан текшириш ортидан ўтган мавсум бекор қилинган чамаси 20та гол ўйинга қайтади. Энди футболчининг тирноқи ва бурни туфайли «офсайд» қайд этилмайди». Таъкидланишича, АПЛ бунда Евро-2020 ва Нидерландия чемпионатидан андаза олмоқда. Ҳар икки турнирда «офсайд» чизиғи қалинлиги 10 сантиметр (икки 5 сантиметрли чизиқ)га тенг. Бироқ нидерландияликлар бу борада ФИФА қоидаларини эътиборсиз қолдиришаётганини ҳам айтиш жоиз. ESPN телеканали журналисти Дэйл Жонсоннинг айтишича, АПЛ раҳбарияти ФИФАга мурожаат қилиб, «офсайд» чизиғини йўғонлаштиришга рухсат сўраган, бироқ  рад жавоби олган. Нидерландлар эса ҳеч кимдан сўрамаганлар, шунчаки, янгиликни ҳаётга татбиқ этишган, тамом.

Хўш, вазиятни аниқлаш жараёни қандай кўрсатилади? Энди телевизорда «офсайд» чизиғини тортиш жараёни берилмайди. Фақат якуний хулоса маълум қилинади. АПЛ­да янги қоида аллақачон ишга тушганини айтиш жоиз. Дейлик, «МЮ» 1-турда «Лидс»ни 5:1 ҳисобида тор-мор этди. Агар ўтган мавсумдаги қоидалар бўйича иш кўрилганида, Бруну Фернандешнинг 3та голидан бири ҳисобга олинмасди. Хуллас, португалиялик ярим ҳимоя­чи айнан қалинроқ «офсайд» чизиғи туфайли «хет-трик»ни расмийлаштирди.

УЕФА бу масалада қандай фикр­да? Ташкилот президенти Александр Чеферин ўтган йилнинг баҳоридаёқ ингичка чизиққа қарши гапирганди: «1 сантиметр - бу «офсайд» эмас. Бунда қоида моҳияти бузилади, чизиқни қалинроқ қилиш керак. Эндиликда «офсайд» чизиғи субъектив тортилмоқда. Тушунинг, 1 сантиметр муайян клубнинг бутун мавсумини бузиб юбориши мумкин». Чеферин кейинчалиқ 10-20 сантиметр оралиғидаги «офсайд»ни эътиборга олмаслик таклифини илгари сурди, ҳатто. Шунингдек, ФИФА ҳам ҳозирда бу масалада ўз қарашини ўзгартирмоқда. Хусусан, ташкилот раҳбари Жанни Инфантино аллақачон VAR воситасида «офсайд»ни аниқлаш қоидасини такомиллаштириш кераклигини тан олди. Тўғри, у VAR тизимидан четга чиқмаслик зарурлигини ҳам таъкидламоқда: «Тизим адолатни анча тиклади, катта хатолар тузатилмоқда».  Айтганча, Арсен Венгер ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш бўйича катта мутахассиси сифатида 2022 йилги жаҳон чемпионатида «офсайд»ни автоматик равишда аниқлаш тизими қўлланилиши йўлида ишламоқда.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz