Гондурасда ўйин ҳаками майдонда тўппонча билан юрди, ҳаттоки, ерга ўқ ҳам узди. У ўзини футболчилар ва мухлислардан шу аснода ҳимоя қилди. Бу воқеа Гондураснинг кичик шаҳарчаси - Копанда юз берди. Ўйиндан олинган видеолавҳада ҳакам қўлидаги тўппонча яққол кўринади...
Гап ҳаваскор жамоалар ўртасидаги ўйин якунида юзага келган ҳолат ҳақида кетмоқда. Финал ҳуштаги янграганидан кейин футболчилар ҳам, маҳаллий мухлислар ҳам реферига маълум даражада эътироз билдиришди. Бунга тоқат қилолмаган ҳакам эса чўнтагидан тўппонча олиб, қурол ўқланганини билдириш учунми, ерга бир неча марта ўқ узди. Шу тариқа мухлисларни ҳам, жамоа вакилларини ҳам ўзидан узоқлаштирди.
Яхшики, ҳеч ким жабрланмади - ҳамма тезда тарқалди. Кейинчалик ҳакам бу «томоша» ортидан дисквалификация қилингани ҳақида маълумот берилди, лекин хабарлар расман тасдиқланганича йўқ.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20