Қайднома

Қидирув

VAR ёрдамида... мураббий четлатилди

VAR ёрдамида... мураббий четлатилди

  03.09.2021 08:08
  0
  258
VAR ёрдамида... мураббий четлатилди

Японияда ғайриоддий воқеа кузатилди. «Токусима Вортис» ва «Ависпа Фукуока» жамоалари ўртасидаги баҳсда «Токусима» мураббийларидан бири сув идишини тепгани учун қизил карточкага лойиқ кўрилди.

29 август куни бўлиб ўтган баҳс «кунчиқар юрт» чемпионатидан ўрин олганди. Тўсатдан майдонда рўй бераётган воқеалардан норози бўлган мураббийлардан бири жаҳл аралаш сув идишини тепди.

Учрашув бош ҳаками мазкур вазиятга аниқлик киритиш учун VAR тизимига мурожаат этишга мажбур бўлди. Видеотакрорлар унга ҳолатни аниқ кўрсатгач, айбдор жазоланди - «қизил».

Мазкур баҳс эса «Ависпа Фукуока»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Маълумот ўрнида келтириш жоизки, 2005 йили Токусима» Жей-лиганинг профессионал иштирокчилари сафига қўшилган ва ҳозиргача мазкур чемпионатнинг иккинчи дивизионида қатнашиб келмоқда. Одатда, бу жамоа турнир жадвали ўрталарига жойлашади.

Манба: eurosport.ru,  Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz