Қайднома

Қидирув

Сарабия-Мендеш рокировкаси

Сарабия-Мендеш рокировкаси

  02.09.2021 19:19
  0
  170
Сарабия-Мендеш рокировкаси

«ПСЖ» Пабло Сарабиянинг Лиссабоннинг «Спортинг»ига ўтаётганини эълон қилди. Клублар 2021/2022 йилги мавсум охирига қадар 29 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячининг ижараси борасида келишиб олишди.

Пабло Сарабия 2019 йилда ПСЖга келганди. Ўшандан бери испан француз клуби сафида 79 та ўйинда майдонга тушиб, 22 гол уриб, 12 та голли узатмани амалга оширган.

Ўз навбатида «Спортинг» чап қанот ҳимоячиси Нуну Мендеш ижара асосида Париж клубига ўтди. Хабарга кўра, ПСЖ футболчини 40 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум сўнгигача ижарага олди.

Айтиш жоиз, ушбу футболчи учун «Реал Мадрид», «Барселона», «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам рақобат қилган эди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz