Қайднома

Қидирув

Мессиас «Милан»га ўтди

Мессиас «Милан»га ўтди

  02.09.2021 22:22
  0
  184
Мессиас «Милан»га ўтди

«Кротоне» ярим ҳимоячиси Жуниор Мессиас «Милан» аъзосига айланди. Бу ҳақда «россонери» матбуот хизмати хабар тарқатди.

Миланликлар бразилиялик футболчини бир йилга ижарага олишди. Жамоа ижара ҳақи сифатида 2,6 миллион евро тўлайдиган бўлди. 2022 йилнинг ёзида «Милан» унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлди.

30 ёшли Мессиас 2019 йилдан буён «Кротоне» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Шу пайтгача 73та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 12та ассист муаллифига айланди. Аввалроқ у «Касале», «Кьери» ва «Гоццано» клубларида ўйнаган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz