Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Муҳаббат ва нафрат ўртасида – бир ўрам скотч

Ана, холос! Муҳаббат ва нафрат ўртасида – бир ўрам скотч

  03.09.2021 03:33
  0
  226
Ана, холос! Муҳаббат ва нафрат ўртасида – бир ўрам скотч

Хабарингиз бор, англиялик ярим ҳимоячи Жек Грилиш 100 миллион фунт эвазига «Астон Вилла»дан «Манчестер Сити»га ўтиб, шу тариқа Британия футболи тарихидаги энг қимматбаҳо футболчига айланди.

Шундан сўнг Бирмингем жамоаси мухлислари томонидан ушбу жараёнга турлича муносабат билдирилди. Нима, клубнинг энг ёқимтой футболчиси бошқа ерга кетадию, ишқибозлар ранжимасинларми? Албатта, бундай ҳолат футболда тез-тез учраб туради, биргина мисол сифатида Луиш Фигунинг «Барселона»дан «Реал»га кўчиб ўтганидан кейин рўй берган воқеаларни ёдга олиш кифоя.

«Астон Вилла» эса мухлислар хоҳишини инобатга олиб, жорий йилнинг 14 июль - 5 август оралиғида Жек Грилишнинг номи туширилган футболкаларни сотиб олганларга ушбу либосларни бошқасига алмаштириб беришни таклиф қилди. Мазкур таклиф 31 августгача амалда бўлади.

Буни қарангки, «Астон Вилла» фанатлари орасида Грилишнинг кетишидан жуда қаттиқ ранжиганлар ҳам топилди. Улардан бири эътироз тарзида англиялик футболчининг номи туширилган футболкани ёқиб юборди.

Вазиятга ўзгача ёндашганлар, клуб либосини муқаддас билувчилар ҳам топилади, албатта. Шундайлардан бири «Грилиш» ёзувини шунчаки, скотч ёрдамида ёпди-қўйди. Нима ҳам дердик, оқилона фикр, либос бутун, барча мамнун, асосийси, маълум миқдорда сарфланган пулга ачинмайди.

Шунақа гаплар, муҳаббатнинг нафратга айланганини бир бўлак скотч орқали намоён этса ҳам бўлади.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz