Қайднома

Қидирув

Ракурс: Иньеста мисоли динозавр...

Ракурс: Иньеста мисоли динозавр...

  03.09.2021 10:10
  0
  266
Ракурс: Иньеста мисоли динозавр...

Динозаврларнинг янги турига машҳур футболчи номи берилди. Қизиқ, олимлар нега айнан Андрес Иньестани танладилар? Ҳамма гап унинг давомий фаолияти ва барқарорлигида. Асосий факт - Испания футболи фахри шу тариқа Чарльз Дарвин ва Клинт Иствуд қаторига қўшилди.

Андрес Иньеста аллақачон 37 ёшни уриб қўйган бўлсада, ҳамон профессионал футбол ичида ва ҳали кетиш ҳақида ўйлаётгани ҳам йўқ. Ваҳоланки, «Барселона» афсонаси 2020 йилнинг охирида тиззасидан жиддий жароҳатланди ва 140 кун давомида четда қолди. У бу оралиқда «Виссел Кобе» (Япония) клубининг нақ 18та ўйинини ўтказиб юборди. Фахрий футболчи учун катта танаффус. Лекин тиниб-тинчимас Андрес апрель ойида сафга қайт­ди. Испаниялик ярим ҳимоячининг ҳозирги ҳолатига қарасак, у Япония элит лигаси доирасидаги охирги тур баҳсида қатнашмади, аммо бундан олдин «Кашива Рейсол» ва «Кашима»га қарши кечган учрашувларда тўлиқ 90 дақиқадан жавлон урганди.

23 август куни Андрес ҳаётида муҳим воқеа юз берди: палеонтологлар унинг номини абадийлаштиришди. AS нашри хабарига кўра, олимлар Испаниянинг Бургос шаҳрида илм-фанга ҳали маълум бўлмаган ихнит (динозавр қолдиқлари) топишди. Таъкидланишича, бу динозаврларнинг янги турига мансуб экан. Гап зауроподлар (ёки калтакесак оёқлилар) гуруҳига мансуб тўрт оёқли ўтхўр динозавр­лар ҳақида кетмоқда. Бу гуруҳнинг нисбатан ўрганилган вакиллари - диплодоклар, брахтозаврлар ва апатозаврлар. Топилган янги турнинг думи ва бўйни узун, оёғида 4та тирноқ бор. Ҳаммаси зауроподлар учун ғайриоддий: диплодоклар ва апатозаврлар 3та тирноқ билан яшаган. Умуман олганда, бу гуруҳга мансуб динозаврларнинг ҳеч бирида 4та тирноқ аниқланмаган. Янги топилма шуниси билан ҳам ноёб.

Хуллас, янги динозаврга Iniestapodus burgensis («Бургослик Иньестанинг оёғи») номи берилди. Палеонтологлар Андрес ва динозавр ўртасидаги ўхшаш жиҳатларни ҳам алоҳида қайд этишди: осойишталикка йўғрилган қатъийлик, нафислик, аниқ ҳаракат... Ҳа, бу хислатлар «Барселона»нинг собиқ етакчисига хос.

Янги топилган динозаврни машҳур кишилар номи билан аташ биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Бунга қадар Чарльз Дарвин (Demandasaurus darwini) ва актёр|режиссёр Клинт Иствуд (Europatian eastwoodi) шундай шарафга лойиқ кўрилганлар.

Ў.УМАРОВ  тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz