Қайднома

Қидирув

Роналду 7-рақамни қабул қилиб олди

Роналду 7-рақамни қабул қилиб олди

  03.09.2021 16:46
  0
  230
Роналду 7-рақамни қабул қилиб олди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзига рақам танлади.

У янги мавсумда «МЮ» сафида 7-рақамли футболкада ўйнайдиган бўлди. Аслида бу рақам Эдинсон Каванига тегишли эди. Криштиану 2003-2009 йилларда «Юнайтед»даги фаолиятида ҳам ушбу рақамда тўп тепган эди. Шунингдек, «Реал», Ювентус» клублари ва Португалия терма жамоасида ҳам айнан ушбу рақамни ҳеч кимга бермаган.

Португалиялик футболчи ушбу рақамни бергани учун Каванига миннатдорчилик билдирди: «Яна «Манчестер Юнайтед»да ушбу рақамни олишимга ишончим комил эмас эди. Шунинг учун кўрсатилган юксак эҳтиром учун Эдига миннатдорчилик билдираман».



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz