Қайднома

Қидирув

Заньоло шартномасини узайтиради

Заньоло шартномасини узайтиради

  03.09.2021 19:49
  0
  158
Заньоло шартномасини узайтиради

Италиянинг «Рома» клуби яримҳимоячиси Николо Заньоло билан шартномани узайтиришга тайёр. Бу ҳақда журналист Николо Скира ўз твиттердаги саҳфасида хабар берди.

Манбага кўра, томонлар янги шартномани 2025 йилгача узайтирадилар. Қайд этилишича, яқин орада 22 ёшли футболчининг агенти ва клуб вакиллари учрашув ўтказиб, келишувнинг сўнгги тафсилотларини муҳокама қилишади. Эслатиб ўтамиз, Заньоло 2018 йилда «Рома» футболчисига айланган. Аввалроқ, яримҳимоячи «Виртус Энтелла» ва «Интер» каби клублар шарафини ҳимоя қилган. Трансфермаркт портали футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Айни пайтда «Рома» А серияда олти очко жамғариб, иккинчи ўринда бормоқда. Римликлар ўз уйида «Фиорентина»ни (3:1) ва сафарда «Салернитана»ни мағлуб этишди (4:0).



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz