Қайднома

Қидирув

Хадсон-Одои Тухелдан норози

Хадсон-Одои Тухелдан норози

  04.09.2021 09:39
  0
  177
Хадсон-Одои Тухелдан норози

«Челси» ярим ҳимоячиси Каллум Хадсон-Одои клуб бош мураббийи Томас Тухель уни

«Боруссия Дортмунд»га қўйиб юбормаганидан ҳафсаласи пир бўлди.

Ёш инглиз вингери мавсум олдидан жуда яхши тайёргарлик кўрди ва «аристократлар» таянч пунктидаги асосий футболчи ҳисобланади, лекин дастлабки уч баҳсда ҳам у захирадан ҳам ўйинга қўшилмди. Август ўрталарида «Челси» «Боруссия Д»дан Хадсон-Одоини бир йиллик ижарага олиш ҳақидаги таклифини олди, бу ерда дортмундликлар футболчи учун нафақат Бундеслигада, балки Чемпионлар лигасида ҳам мунтазам ўйин амалиётини кафолатлашга тайёр эди.

Бироқ, лондонликлар бош мураббийи Томас Тухель келишувга тўсқинлик қилди, чунки мутахассис Каллумга ишонч билдириши ҳақида айтиб ўтган. The Athletic нашри хабарига кўра, Хадсон-Одои мураббийнинг қароридан жуда норози бўлиб, Лондон жамоасидан бошқа клубдаги келажаги ҳақида ўйлай бошлади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz