Қайднома

Қидирув

«Челси» қишда Кулибалини сотиб олмоқчи

«Челси» қишда Кулибалини сотиб олмоқчи

  04.09.2021 16:26
  0
  161
«Челси» қишда Кулибалини сотиб олмоқчи

Лондоннинг «Вест Хэм» клубига марказий ҳимоячи Курт Зума кетганидан сўнг, «Челси» раҳбарияти Жюл Кунде билан бўлган музокараларни муваффақиятсиз якунлаб, янги футболчи билан шартнома имзолай олмади.

Football.London нашри хабарига кўра, «аристократлар» хўжайинлари қишки трансферлар мавсумида ушбу бўшлиқни тўлдиришни мақсад қилган ва «Наполи» марказий ҳимоячиси Каладу Кулибалини сотиб олишга ҳаракат қилишади.

Таъкидланишича, сенегаллик ҳимоячи Томас Тухелнинг қисқа рўйхатига киритилган. Бироқ, Лондон клуби баъзи муаммоларга дуч келиши мумкин. Сабаби, 30 ёшли Кулибалининг неаполликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача тузилган ва Италия клуби футболчи учун камида 30-40 миллион фунтлик товон пули эвазига қўйиб юбориши мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz