Қайднома

Қидирув

Сал қолишига сал қолди...

Сал қолишига сал қолди...

  05.09.2021 01:10
  0
  218
Сал қолишига сал қолди...

ЖЧ-2022 саралаш босқичи Венесуэла - Аргентина учрашувида (1:3) «альбиселестелар» сардори Лионель Месси ўта жиддий жароҳат олди.

Учрашувнинг 30 дақиқаси ўтаётган пайтда, венесуэлалик яримҳимоячи Леодан тўпни тортиб олмоқчи бўлди, бироқ аргентиналик футболчига оёғи билан зарба бериб юборди. Маълум бўлишича, зарба мўъжизавий тарзда Мессининг тиззасига теккан. Форвард узоқ вақт майсазорда ётди, лекин шундан сўнг у ўрнидан туриб, ўйинни охиригача ўйнашга муваффақ бўлди. Вазият «қаҳрамони» Адриан Мартинес қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Ўйиндан сўнг Лионель текширувдан ўтказилди ва футболчининг чап тиззасидан жароҳат олгани аниқланди. Вазиятни ҳисобга олган ҳолда, бу жароҳат кутилганидан тезда тузалиши маълум қилинди. Аммо, шифокорларнинг айтишича, агар Мартинес йўллаган зарба тиззага  эмас, балки оёқнинг қисмига текканда, суяк синишига, ҳатто ҳужумчининг карьераси тугашига олиб келиши мумкин эди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz