Қайднома

Қидирув

Синов учун лақаб - All Whites

Синов учун лақаб - All Whites

  05.09.2021 05:40
  0
  201
Синов учун лақаб - All Whites

Янги Зеландия миллийт ерма жамоаси All Whites лақабини синовдан ўтказади. Бу - ирқчиликка қарши кураш дастурининг бир босқичи. Ҳа, Янги Зеландия футбол ассоциацияси миллий жамоага All Whites («Ҳаммаоқ») лақаби тасдиқланганини эълон қилди. Бунда манфаатдор томонлар, жумладан, футболга умуман алоқаси йўқ кишиларнинг қарашлари, фикрлари инобатга олинган.

Янги Зеландия спорти мутасаддилари 2020 йили қабул қилинган «Амалга ошириш ва барқарорлик» дастурини шу тариқа ҳаётга татбиқ этмоқчилар. Бу лақаб маданий қадриятларни кучайтириш баробарида ирқчиликка қарши кураш ҳаракатига туртки бериши керак. All Whites лақаби айнан қачон тўлиқ расмийлаштирилиши маълум эмас. Ҳозирча у фақат синовда. Аслида «Ҳамма оқ» лақаби Янги Зеландия миллий жамоасига нисбатан илк марта 1982 йили қўлланилган. Ўшанда зеландияликлар жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўйинларини илк марта оппоқ либосда ўтказишганди. Эътиборли жиҳати, Янги Зеландия регби терма жамоаси одатда кўпинча қора тусли формадан фойдаланади ва шунинг учун унинг лақаби - All Blacks («Ҳамма қора»).

Умуман олганда, Янги Зеландия спортида All Whites лақаби биринчи марта кенг муҳокама қилинаётгани йўқ. 2009 йили футбол раҳбарияти миллий жамоанинг асосий формаси рангини оқдан тўлиқ қорага ўзгартириш таклифини илгари сурган. Футбол ассоциацияси буни ирқчиликка доир кўнгилсизликлардан қочиш ҳаракати сифатида баҳолаганди. Энди эса яна оқ ранг ва «оқлар» лақаби биринчи даражага олиб чиқилмоқда.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz