Қайднома

Қидирув

Футбол ва бизнес: Бундеслига клублари кимларга тегишли?

Футбол ва бизнес: Бундеслига клублари кимларга тегишли?

  05.09.2021 06:36
  0
  354
Футбол ва бизнес: Бундеслига клублари кимларга тегишли?

ЕВРОПАНИНГ КУЧЛИ 5та ЛИГАСИДА ЎЙНАЙДИГАН 98та КЛУБ СОҲИБИГА НАЗАР. Инвестицион банкирлар, шайхлар, кинопродюсерлар ва миллиардерлар ворислари - замонавий футболнинг энг сара клублари шундай одамларга тегишли. Газетамизнинг аввалги сонларида Англия Премьер-лигаси ва Испания Ла Лигаси клублари хўжайинларига дахлдор баъзи маълумотларни тақдим этган эдик. Навбат Германия Бундеслигаси иштирокчилари тепасида турган шахсларга келди. Айтиш жоиз, немислар юртида футбол жамоаларини хусусийлаштириш масаласида мутлақо бошқача, қатъий ёндашув бор. Гап «50+1» қоидаси ҳақида кетмоқда. Умуман олганда, Германияда ҳам миллиардер соҳиблар йўқ эмас, фақат уларнинг моддий ҳолати бўйича маълумот оз, худди Испания Ла Лигасидаги ҳолатдек... Шундай бўлсада, Германияда футбол клубларини кимлар молиялаштираётганлари, уларнинг асосан нима билан шуғулланишлари, қаердан эканликларини билиш қизиқарли, барибир.

Германияда футбол ҳокимияти нафақа ёшига етган профессионал менежерлар қўлида. Асосий далил шуки, хорижлик потенциал сармоядорлар учун Европанинг кучли 5та чемпионати орасида энг ноқулайи ва ёқимсизи айнан Бундеслига ҳисобланади. Ҳаммаси ўша машҳур «50}1» қоидаси билан боғлиқ, албатта. Бу қоиданинг моҳияти оддий ва жўн - ҳар қандай клубнинг назорат пакети унинг рўйхатдан ўтган расмий аъзоларида қолиши шарт. Қисқаси, Германияда клублар - мухлислар мулки! Хусусий сармоядорлар энг яхши ҳолатда 49 фоиз акцияга умид боғлашлари мумкин. Бу қоида германиялик мухлисларга мойдек ёқиши турган гап, аммо потенциал харидорлар шунинг ортидан Бундеслигага «ўгай» кўз билан қарашади. Бир вақтлар қабул қилинган шу қоида ҳаммасини бир кунда жомадон тўла нақд пул билан ҳал этишга йўл қўймайди. Очиғи, бусиз Германия Германия бўлмасди...

«50+1» қоидаси ҳали-ҳамон немис футболи юзини белгилаб турибди. Тўғри, бир қатор тузатишлардан сўнг ўта қатъий алоҳида сармоядорлар баъзи имкониятларга эга бўлишди. Масалан, муайян жамоа тузилмасига нақ 20 йил давомида катта молиявий таъсир ўтказган кишига уни сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Катта кон­церн­лар («Байер» ва «Вольфсбург» эгалари) айни шу йўлдан борди. SAP корпорацияси эгаси Дитмар Хопп ҳам «Хоффенхайм» билан муносабатда айни шу шартни асос қилиб олган. Бироқ тушунарлики, қандайдир шайхлар ёки хитойлик миллиардерларнинг 20 йил сабр билан кутишларини ўйлаш ҳам қийин. Ҳа, истисно ҳолат ҳам йўқ эмас: Red Bull корпорацияси «РБ Лейпциг»ни бир ўзи назорат қилмоқда, фақат оддий ҳужжат схемаси туфайли «50+1» қоидасини расман бузмаган ҳолда. Зеро, қоидага мувофиқ, акцияларнинг ярмидан кўпи мухлислар гуруҳи назорати остида қолиши ва унинг аъзолари клуб ҳаётидаги баъзи жараёнлар (масалан, чипталарга баҳо белгилаш)га бевосита таъсир ўтказиш ҳуқуқига эга бўлишлари шарт. «РБ Лейпциг»да чиндан ҳам, фан-клуб аъзолари кўпроқ овозга эгалар. Фақат фарқи шуки, «Бавария»да аъзолар сони 10 минглаб бўлса, «РБ Лейпциг»да атиги 17 нафар, холос. Боз устига, уларнинг ҳаммалари Red Bull бошқарув аппарати вакиллари ҳисобланишади. 

Муҳими, Германиянинг аксарият клубларида «50}1» қоидаси амалда. Уларда малакали молиявий бошқарувга профессионал менежерлар жавобгардирлар. Булар - турли корпорацияларда бой иш тажрибасига эга бўлган нисбатан қария (}60 ёш) мухлислар. Бундай функционер-мухлислар нафақага чиққач, бўш вақтга футбол билан мазмун бағишлашади.

ЖАДВАЛ БОР!!!!!!!!

* Клубларнинг асосий соҳиблари - мухлислар (68дан 100 фоиз овозгача). Жадвалда бошқарув кенгаши раиси|назорат кенгаши раиси|ривожланиш стратегиясини белгиловчи клуб президентлар кўрсатилган.

** Бернд Геске - энг йирик акционер (9,35 фоиз).

*** Филипп Хольцер - энг йирик акционер (16,8 фоиз).

**** Вильфрид Порт - энг йирик акционер ҳисобланган Daimler концерни (11 фоиз) манфаатларини ҳимоя қилади.

 

Д.АЛИМОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz