Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов самимийликга эътибор қаратмаяпти...

Вадим Абрамов самимийликга эътибор қаратмаяпти...

  05.09.2021 11:00
  0
  309
Вадим Абрамов самимийликга эътибор қаратмаяпти...

Вадим Абрамовнинг яқинда тўғридан-тўғри эфирда берган интервьюси ҳақида икки оғиз фикр билдирмоқчиман. Биринчиси, ўзидан аввал термада ишлаган ҳамкасбларидан фарқли равишда, Абрамов миллий жамоадаги иши ҳақида гапиришдан чўчимаяпти. Мана, термадан истеъфога чиққанидан кейин 3-интервьюсини ҳам берди. Бу қайси жиҳатдан муҳим? Мухлислар ва мутахассислар саралаш ўйинларида нималар бўлганини билишлари керак.

Муаммо шундаки, Абрамов ҳар доим ҳам жавобларида самимийликка эътибор қаратмаяпти. Масалан, кечаги интервьюсида у 2000 йиллар бошида Ўзбекистонда ички чемпионат баҳсларида ўйинлар натижасига пул тикилмагани ҳақида гапирди, аслида ундай эмас.
2007 йили, букмекерлар Ўзбекистонда расман ишлаган қисқа давр мобайнида чемпионатнинг биринчи тур баҳсларига пул тикиш имкони бўлган. Бу ҳозиргача кузатилган ягона ҳолатдир. Чунки букмекерлик идораси хўжайини ўша учрашувларда шунчалик катта зиён кўрганки, бундай хатони қайта такрорламасликка аҳд қилган. Мисол учун, жамоалардан бирининг сафардаги ғалабаси учун дастлаб 9 коэффициентида пул тикиш имкон бўлган. Аммо ўйиндан бир кун аввал меҳмонларга аталган котировка 3 тага тушиб кетган. Котировка нималигини яхши биладиганлар пасайиш сабабидан ҳам хабардорлар: кимдир меҳмонлар ғалабасига ишонч билан катта сумма тиккан. Якунда сафарда ўйнаган жамоа зафар қучди ва дастлабки кун пул тикишга улгурганлар ҳар бир тикилган сўм учун қўшимча 9 сўмдан эга бўлдилар. Сўнгги кун ўйинга қўшилганлар ҳам 3 сўмдан қўшимча маблағга эга бўлдилар, бу ҳам катта ютуқ ҳисобланади. Бу мисолларнинг биттаси холос.

«Футболиум», Алишер НИКИМБАЕВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz