Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2022. КОНМЕБОЛ: Антикоронавирус томошаси

ЖЧ-2022. КОНМЕБОЛ: Антикоронавирус томошаси

  06.09.2021 09:59
  0
  275
ЖЧ-2022. КОНМЕБОЛ: Антикоронавирус томошаси

Жанубий Америка миқёсидаги ЖЧ саралашидан ўрин олган асосий ўйин (Бразилия - Аргентина) кутилган эмас, кутилмаган томоша сабаб, тўхтатилди. Барчасига антикоронавирус регламенти сабаб. Диққат қилинг, учрашувнинг 10-дақиқасида Бразилия полицияси ходимлари майдонга бостириб киришди ва меҳмон жамоанинг 4 нафар футболчиси (дарвозабон Эмилиано Мартинес, ҳимоячи Кристиан Ромеро, ярим ҳимоячилар Жованни Ло Челсо ва Эмилиано Буэндиа)ни четга олиб чиқишга уринишди. Маҳаллий ҳукумат айбловига кўра, улар 2 ҳафталик карантин муддатини ўтамай, антикоронавирус регламентини бузишган. Натижада аргентиналиклар майдондан бош олиб чиқиб кетишди. Катта эҳтимолки, ФИФА бу ўйин хусусида кеча бир тўхтамга келган...

* Тите бошқарувидаги Бразилия термаси бунга қадар Чилида ягона гол эвазига ғалаба қозониб, саралаш доирасидаги ғалабали одимини давом эттирганди. «Селесао» жорий квалификацион раунд ҳисобидан 7та ўйинда 21 очко олди. Голлар нисбати - 17:2.

9-тур

2 сентябрь

БОЛИВИЯ - КОЛУМБИЯ - 1:1 (0:0)

Ла-Пас. «Эрнандо Силес» стадиони.

Бош ҳакам: Алексис Эррера (Венесуэла).

Голлар: Сауседо (83) - Мартинес (69).

Колумбия: Оспина, Муньос, Мурильо, Санчес, Куадрадо, Кинтеро (Андраде, 46), Урибе (Куэльяр, 74), Диас (Морено, 58), Барриос (Мехия, 87), Тесильо, Мартинес (Фалькао, 88).

Четлатиш: Альгараньяс (90+7, Б.).

3 сентябрь

ЭКВАДОР - ПАРАГВАЙ - 2:0 (0:0)

Кито. «Ла Каса Бланка» стадиони.

Бош ҳакам: Андрес Матонде (Уругвай).

Голлар: Торрес (88), Эстрада (90+5).

ВЕНЕСУЭЛА - АРГЕНТИНА - 1:3 (0:1)

Каракас. «Олимпико» стадиони.

Бош ҳакам: Леодан Гонсалес Кабрера (Уругвай).

Голлар: Сотельдо (90+4-пен) - Лаутаро Мартинес (45+2), Хоакин Корреа (71), Анхель Корреа (74).

Аргентина: Эмилиано Мартинес, Отаменди, Молина, Акунья, Песселья, ди Мария (Анхель Корреа, 63), де Пауль (Паласиос, 76), Ло Чельсо (Хоакин Корреа, 62), Родригес (Дибала, 80), Месси, Лаутаро Мартинес (Гомес, 75).

Четлатиш: Луис Мартинес (32, В.).

ЧИЛИ - БРАЗИЛИЯ - 0:1 (0:0)

Сантьяго. «Монументаль Давид Арельяно» стадиони.

Бош ҳакам: Диего Аро Суэльдо (Перу).

Гол: Эвертон Рибейро (64).

Чили: Браво, Марипан, Исла, Диас (Паласиос, 69), Мена, Арангис (Вальдес, 78), Медель, Пульгар, Видаль, Варгас, Моралес (Хименес, 83).

Бразилия: Уэвертон, Милитао, Данило, Алекс Сандро, Маркиньос, Каземиро, Лукас Пакета, Бруно Гимараэс (Жерсон, 46), Винисиус Жуниор (Эвертон Рибейро, 46), Неймар, Габриэль Барбоза (Матеус Кунья, 78).

ПЕРУ - УРУГВАЙ - 1:1 (1:1)

Лима. «Насьональ» стадиони.

Бош ҳакам: Нестор Питана (Аргентина).

Голлар: Тапиа (24) - де Арраскаэта (29).

Уругвай: Муслера, Хименес, Годин, Винья (Пикерес, 71), Нандес, Вальверде (Гонсалес, 82), Весино, Бентанкур (Арамбарри, 71), де Арраскаэта (Теранс, 66), Брайан Родригес, Макси Гомес (Хонатан Родригес, 66).

 

6-тур

6 сентябрь (душанба)

02:00   Эквадор - Чили

03:00   Парагвай - Колумбия

03:00   Уругвай - Боливия

06:00   Перу - Венесуэла

Бразилия - Аргентина ўйини 10-дақиқада тўхтатилди.

 

1   БРАЗИЛИЯ        7          7          0          0          17-2     21

2   АРГЕНТИНА     7          4          3          0          12-6     15

3   ЭКВАДОР          7          4          0          3          16-10   12

4   УРУГВАЙ          7          2          3          2          8-8       9

5   КОЛУМБИЯ      7          2          3          2          12-14   9

6   ПАРАГВАЙ       7          1          4          2          6-9       7

7   ЧИЛИ                   7         1          3          3          8-9       6

8   БОЛИВИЯ         7          1          3          3          10-15   6

9   ПЕРУ                  7          1          2          4          7-15     5

10 ВЕНЕСУЭЛА    7          1          1          5          4-12     4

 

ТЎПУРАРлар:

Морено (Боливия) - 6та

Неймар (Бразилия) - 5та

Суарес (Уругвай) - 4та...

 

10-ТУР.10 сентябрь (жума)

03:30   Парагвай - Венесуэла

03:30   Уругвай - Эквадор

04:00   Колумбия - Чили

04:30   Аргентина - Боливия

05:30   Бразилия - Перу



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz