Қайднома

Қидирув

Месси: «Эртароқ келиш мумкинмиди?»

Месси: «Эртароқ келиш мумкинмиди?»

  06.09.2021 12:02
  0
  283
Месси: «Эртароқ келиш мумкинмиди?»

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида белгиланган Бразилияга қарши ўйин тўхтатилган пайтда Бразилия соғлиқни назорат қилиш миллий агентлиги вакилига мурожаат қилди.

«Биз 3 кундан буён Бразилиядамиз, бу ўйинни кутдик. Нима учун эртароқ келмадингиз? Бутун дунё бизни кузатяпти», - дея сўради аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоасининг 4 нафар аъзоси - Эмилиано Мартинес, Эмилиано Буэндиа (иккиси - «Астон Вилла»), Жовани Ло Чельсо ва Кристиан Ромеро (иккиси - «Тоттенхэм») карантин қоидаларига хилоф равишда мамлакат кирганини рўкач қилиб майдонга Бразилия соғлиқни назорат қилиш агентлиги вакиллари ҳамда полиция кириб келгани учун ўйин 4-дақиқада тўхтатилди. Шундан сўнг баҳс 40 дақиқа тўхтаб турди ва бекор қилинди.

Қоидага кўра, Буюк Британиядан Бразилияга келадиган фуқаролар 14 кунлик карантинда ўтириши шарт. Соғлиқни назорат қилиш хизматининг тасдиқлашича, юқоридаги 4 ўйинчи мамлакат миграция хизматига нотўғри маълумот берган. Яъни улар сўнгги пайтда Буюк Британияда бўлмаганини айтишган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz