Қайднома

Қидирув

Рабьонинг изоҳи...

Рабьонинг изоҳи...

  06.09.2021 13:03
  0
  212
Рабьонинг изоҳи...

Хабарингиз бор, якунига етган Европа чемпионатида Франция терма жамоаси 1/8 финал босқичида Швейцарияга пенальтилар сериясида ютқазиб қўйди.

Ҳал қилувчи пенальтини Килиан Мбаппе кирита олмаганди. Шундан сўнг, Адриен Рабьонинг онаси Мбаппе ва Пол Погбанинг қариндошларига шикоят қилгани мухлисларни бироз ҳайратга солди. Ушбу воқеага Рабьо изоҳ билдирди.

«Трибунада ҳеч нарса содир бўлмади, - дейди Адриен Рабьо француз матбуотида. - Буларнинг барчасини эшитиш бироз ғалати эди. Мен онам билан гаплашдим ва унга ишонаман. Агар у ҳеч нарса бўлмагани ҳақида айтса, демак бу тўғри. Сиз ҳамма видеодан ғазабланган деб баҳслашишингиз мумкин, лекин бу тез-тез содир бўлиб турадиган нарса. У ерда нима дейилганини ким аниқ билади? - ҳеч ким. Мен бу ҳақда Мбаппе ёки Погба билан гаплашмаганман ва бу керак ҳам эмас».

Эътиборлиси, французлар жаҳон чемпионатининг саралаш гуруҳида пешқадамлик қилмоқда, аммо улар бештадан фақат иккита учрашувда ғалаба қозонишган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz