Қайднома

Қидирув

Неймар трансфери ҳақида...

Неймар трансфери ҳақида...

  06.09.2021 15:05
  0
  237
Неймар трансфери ҳақида...

«ПСЖ» томонидан футбол дунёсида қилинган энг қиймати баланд трансфер бўлган Неймар хариди жуда катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. Француз клуби бразилиялик ҳужумчи учун 200 миллион фунт тўлаган.

Бу ундан олдинги энг баланд ҳисобланган Погбанинг 89 миллион фунтлик трансферидан икки баробарга кўп демакдир. Аммо Неймарнинг Париждаги ишлари кўнгилдагидек кечмади. У жамоага келганидан бери ички чемпионатнинг 156та баҳсидан атиги 71тасида иштирок эта олди, холос. Бу умумий миқдорнинг 45 фоизни ташкил этади.

Бу давр мобайнида Неймар ўз ҳисобига эса, 87та гол ёздирган. «Эл Мундо» нашри ҳисоботида келтирилишича, «ПСЖ» Неймарни сотиб олганидан бери унга 489 миллион евро маош берган. Унинг йиллик маоши 43,4 миллион еврони ташкил этади.

Кейинги йилдан бошлаб, Неймар 50,6 миллион евро йиллик маош билан таъминланиши кутилмоқда. Бу футбол дунёсидаги ҳар қандай юлдузни маошидан кўпроқ қиймат ҳисобланади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz