Қайднома

Қидирув

Рейньер учун охирги имконият

Рейньер учун охирги имконият

  06.09.2021 20:10
  0
  180
Рейньер учун охирги имконият

Bild нашри хабарига кўра, «Боруссия Дортмунд» раҳбарияти «Реал» ярим ҳимоячиси Рейньерни ижара шартномасини бекор қилмоқчи. Эслатиб ўтамиз, «асаларилар» ярим ҳимоячини бирданига икки йилга ижарага олишди, лекин бир мунча вақт ўтгач, улар ўйинчи клубга умуман мос келмаслигини тушунишди.

Охирги мавсум доирасида футболчи 14та ўйин ўтказган, ҳар бир учрашувда ўртача 18 дақиқа ўйнаган. 2021/2022 йилги мавсумда 19 ёшли ярим ҳимоячи майдонга умуман тушмади. Манбага кўра, «Боруссия Дортмунд» раҳбарияти бразилияликга йил охиригача вақт беради. Агар вазият ўзгармаса, у Мадридга қайтарилади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz