Қайднома

Қидирув

ОФК коэф. жадвали: Байрамга ажойиб совға

ОФК коэф. жадвали: Байрамга ажойиб совға

  07.09.2021 06:36
  0
  334
ОФК коэф. жадвали: Байрамга ажойиб совға

ОФК клубларнинг янгиланган рейтингини тақдим этди. Ундаги ҳолат гўёки, Ўзбекистонга Мустақиллик байрами совғасидек туюлди. Бизнинг ҳисоб-китоб­ларга кўра, мамлакатимиз умумий рўйхатда 9, «Ғарб» минтақасида 5-ўринда борган бўлса, ОФК вариантида умумий рейтингда 7, минтақада эса 4-ўринда қайд этилди. Бу эса 2023 йилги мавсумда 2та клубнинг ОЧЛ гуруҳ босқичи, яна 2тасининг эса  турнир сралаши «плей-офф» раундида қатнашишини таъминлайди.

***

- Рўйхатнинг бундай кўриниш олишига сабаб, ОФК кутилмаганда, турнирлардан қатъий назар, барча клублар тўплаган балларнинг ўртача сони эмас, ҳар бир мусобақадаги ўртача баллни алоҳида ҳисоблади. Хўш, қандай? Бу мавсум 3та клубимиз қитъа турнирларида мамлакат шарафини ҳимоя қилди. Авваллари ОФК бошқача ҳисобларди: «Пахтакор» (7), АГМК (7) ва «Насаф» (8,72)нинг барча баллари жамланиб, 3га бўлинар, бунга АГМКнинг «плей-офф»даги ғалабаси учун 0,6 балл қўшиларди. Умумий сумма - 8,173. Энди эса вазият ўзгача: ОЧЛ учун 7 балл (7+7қ14ни 2га бўламиз) ёнига ОФК кубогида қўлга киритилган баллар ҳам қўшилади. Натижада умумий сумма икки бараварга ошди. ОФК ҳозир Ўзбекистонга жорий мавсум учун 14,82 балл бермоқда. Афтидан, мазкур ҳолатда «Насаф»нинг минтақавий ярим финалга чиққани учун бериладиган 1,5 балл қўшилмаган.

Тожикистон ҳам янгиликдан мамнун. Зеро, мамлакат чемпиони - «Истиқлол»нинг ОЧЛда қўлга киритган 14,5 балли 3та клубга бўлинмайди, балки алоҳида ҳисобланади, бунга ОФК кубогидаги икки клуб жамғарган 0,955 балл ҳам қўшилади. Очиғи, ҳисоб-китобнинг бундай турини хато, деб ҳисоблайман. Чунки ушбу формула мантиққа эга эмас, ҳеч қаерда қўлланмайди. ОФКнинг ўзи ҳам олдинлари мазкур тизимда ҳисобламаган. Катта эҳтимолки, бу муайян бир ходимнинг хатоси. Умуман, бу формуланинг реал ўзгариши бўлса ҳам, ажабланмайман. ОФКда ҳар нарса бўлиши мумкин.

***

- ОФКдаги ҳамкасбларим билан суҳбатдан ке­йин аниқладим: ҳа, формула ўзгарган ва рейтинг сайтда берилган кўринишга эга. Демак, энди ҳисоб-китобларни янгилаб, тўлиқ рейтингни эълон қилиш мумкин. Унга кўра, ҳар икки турнирда вакили бўлган мамлакатлар («Ғарб»да - Ўзбекистон, Иордания, Тожикистон, Ҳиндистон, «Шарқ»да - Гонконг) устунликка эга чиқди. Якунда нима бўлди? Ўзбекистон 2023 йилги мавсумда «2+2» квотасини қайтариб олиш учун ажойиб имкониятга эга. Иордания эса Ироқни ортда қолдирди ва Тожикистон билан «1+1+1» квотаси учун курашмоқда. Ваҳоланки, яқинда Тожикистон гуруҳ босқичидаги ўрнини сақлаб қолишни ўйлаётганди. Ливанни қувиб ўтган Ҳиндистонда гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўл олиш учун яхши имкон туғилди. БАА, Ироқ ва Қувайт эса янгича ҳисоб-китобдан жабр кўрди. Энг муҳими, Ўзбекистон 25,32 балл билан келгуси йил рейтингида 3-ўринга кўтарилади. Ҳозирча мамлакатимизни юқоридаги Эрондан 0,405 балл ажратиб турибди. Яъни 2024 йилги мавсум учун, бир пайтлари бўлганидек, «3+1» квотасини қўлга киритиш мумкин.

***

- Осиё ва Африка футболи ўртасидаги асосий фарқ 1та тасвирда. We Global Football сайти охирги ўйинларга қараб, жамоаларнинг ЖЧ-2022га чиқиш имкониятини қайта баҳолади. ОФК миқёсида 3та яққол фаворит бор. Қаранг, ўз майдонида Уммон термасига ютқазган Япония миллий жамоасининг гуруҳдан чиқиш имконияти ҳамон 90 фоиздан баланд, барибир. Африкада аксинча, яққол етакчи йўқ. Ҳаттоки, Жазоир термаси имконияти ҳам 65 фоиздан ошмаяпти...

«Футболиум», Алишер НИКИМБАЕВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz