Қайднома

Қидирув

Футбол ва инновация: Истиқболи лойиҳа эффекти

Футбол ва инновация: Истиқболи лойиҳа эффекти

  07.09.2021 08:00
  0
  317
Футбол ва инновация: Истиқболи лойиҳа эффекти

Осиё футбол конфедерациясининг юқори даражали ўйинларда фаолият юритадиган расмийларга бўлган талаби ҳар қачонгидан ҳам кучайиб бормоқда. Чунки ОФКнинг келажакдаги ҳакамлари лойиҳаси (AFC Project Future Referees) битирувчилари ва ҳозирги ОФК ҳакамлар академияси жаҳон футболининг энг катта саҳналарида порлашни давом эттирмоқда.

Ўтган йиллар мобайнида ОФК ўйин расмийларини ўқитиш, тайёрлаш ва малакасини ошириш учун турли дастурларни ишга туширди. Бунинг натижаси ўлароқ, улар ФИФА тасарруфидаги ва бошқа кўплаб халқаро мусобақаларда Осиё шарафини фахр билан ҳимоя этиб келишмоқда.

AFC Project Future Referees дастури 2007 йилда бошланган ва сўнгги ЖЧ иштирокчиси, ФИФА рефериси Абдулраҳмон ал Жассим, Францияда бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги ЖЧ-2019 ҳаками Кейси Райбелт ва ОФК Чемпионлар Лигаси-2016 ҳамда 2017 финал баҳсларини бошқарган ҳакамлар Адҳам Маҳадме ва Аҳмад ал Каф кабиларга сабоқ берган.

AFC Project Future Referees битирувчиларидан австралиялик Жарред Жиллеттни ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз. У 2021|22 йиллар мавсумидан бошлаб Англия Премьер-Лигаси ўйинларини бошқаришга имкон берувчи «танланганлар гуруҳи»га олинди.

Жиллетт фаолиятининг юксалиши унинг 2007 йили AFC Project Future Referees лойиҳасига қўшилиши билан бошланди. Бу юриши унинг 2013 ва 2014 йилларда ОФК кубоги ҳамда ОФК Чемпионлар Лигасида тўртинчи ҳакам этиб тайинланишига йўл очди.

Жарред дастлаб 2014 йилги ОФК кубоги, кейин эса 2015-2018 йилларда ОФК Чемпионлар Лигаси ҳакамлари қаторига киритилган. Жиллеттнинг муваффақият тарихи - ҳакамлар ҳайратига сазовор бўлган воқеалардан бири, чунки ОФК 2018 йилги AFC Project Future Referees давомчиси бўлган ОФК Ҳакамлар Академияси орқали кўпроқ иқтидорли ҳакамларни топишга интилади.

ОФК жаҳон даражасидаги ҳакамлари сафини кенгайтиришни ният қилган, яқинда 12та модулни ўз ичига олган янгиланган уч йиллик дастур ишлаб чиқилди. У тажрибали ОФК инструкторлари томонидан назорат қилинади.

ОФК ҳакамлар ҳайъати директори Шамсул Майдин шундай деди: «AFC Project Future Referees ишимизнинг асосини яратди ва потенциал ҳакамларга сифатли таълим, йўл-йўриқ бериш учун ОФК Ҳакамлар академиясини такомиллаштирди. Мақсадимиз аниқ, халқаро майдонларда Осиё ҳакамлари кўпроқ бўлишини истаймиз. Биз уларнинг турли дастурларимиз орқали энг юқори даражага кўтарилишларини доимо қўллаб-қувватлаймиз».

ОФК Ҳакамлар Академиясининг 2017 йилги фаолияти самараси ўлароқ, конфедерациянинг 19 нафар иштирокчиси ФИФАнинг халқаро ҳакамлар рўйхатидан ўтди. Бу катта муваффақият сифатида баҳоланди. 2020 йил ҳолатига кўра, жами 119 эркак ва аёл ҳакамлар инновацион дастурдан фойдаланишди.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz