Қайднома

Қидирув

Дешамнинг курсиси қимирлаб қолди...

Дешамнинг курсиси қимирлаб қолди...

  07.09.2021 18:48
  0
  223
Дешамнинг курсиси қимирлаб қолди...

Кетма-кет беш ўйинда юта олмаган Франция термаси ичидаги атмосфера ёмонлашган..

L‘Еquipe хабарига кўра, гарчи Евро-2020да 4та гол уриб, термасининг тўпурари бўлганига қарамасдан, Карим Бенземанинг термага қайтиши кийим алмаштириш хонасидаги мувозанатни бузган.

Ундан ташқари, терма устози Дидье Дешам футболчиларга енгил муносабатда бўлмоқда ва кўп ишларни уларнинг ўзига топшириб қўйиб, назорат қилмай қўйган. Аслида терма футболчилари ЖЧ-2018дан олдин ҳам Дешамдан рози бўлмаган, бироқ мундиал ғолиблиги уларнинг орасидаги масофани қисқартирганди.

Ҳозирда терма футболчилари алоҳида гуруҳларга бўлиниб олган. Шу боисдан терма посбони Уго Льорис Украинага қарши ўйиндан кейин жамоавийлик етишмагани ҳақида гапирган.

Эртага францияликлар ўз майдонида Финляндияга қарши баҳс олиб боради.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz