Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2022 саралаши (ОФК). 2-тур: Ягона гол қиймати

ЖЧ-2022 саралаши (ОФК). 2-тур: Ягона гол қиймати

  08.09.2021 05:59
  0
  301
ЖЧ-2022 саралаши (ОФК). 2-тур: Ягона гол қиймати

Осиёдаги жаҳон чемпионати саралаши учинчи раунди навбатдаги тури грандларга аталди, десак муболаға бўлмайди. Аввалги турда ўз майдонида ютқазиб қўйган японлар Хитой сафаридан 1:0 кўринишидаги ғалаба билан қайтишган бўлса, Уммон ўз майдонида худди шу ҳисобда Саудия Арабистонига ютқазди. Умуман, мазкур турдаги аксарият учрашувларда жамоалар биттадан гол уриш билан кифояланишди. Жанубий Корея, Австралия, Сурия ва БАА рақиб дарвозасини бир мартадан ишғол қилишди. Фақатгина Эрон миллий жамоаси Ироқ дарвозасини уч марта ишғол қилиб, икки тур натижаларига кўра, 100 фоизлик натижа кўрсатиб, ўз гуруҳида якка пешқадамга айланиб олди. Қисқаси, 2-тур айтарли шов-шувли натижаларга сабаб бўлмади.

 

«А» ГУРУҲИ

7 сентябрь (сешанба)

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - ЛИВАН - 1:0 (0:0)

Сувон. «Сувон Ворлд Кап» стадиони.

Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония).

Гол: Квон Чан Хун (60).

Ж.Корея: Ким Сон Кю, Хон Чхоль, Ким Юнь Квон, Ким Мин Чэ, Ли Ён, Хван Хи Чан, Ли Чэ Сон (Сон Чун Хо, 72), Ли Дон Кюн (Квон Чан Хун, 58), Сан Хо На (Сон Мин Гю, 58), Хван Ин Бём (Чу Се Чон, 89), Чхо Кю Сун (Хван И Чо, 46).

 

СУРИЯ - БАА - 1:1 (0:1)

Амман, Иордания. «Қирол Абдулла» стадиони.

Бош ҳакам: Аҳмед Ал-Каф (Уммон).

Голлар: Ал-Бахер (64) - Али Мабхут (11).

 

ИРОҚ - ЭРОН - 0:3 (0:1)

Доха, Катар. «Халифа Интернейшнл» стадиони.

Бош ҳакам: Ма Нин (Хитой).

Голлар: Алиризо Жаҳонбахш (2), Меҳди Тареми (69), Али Голизаде (90).

 

1. Эрон            2  2  0  0      4-0       6

2. Ж.Корея    2  1  1  0      1-0       4

3. БАА            2  0  2  0      1-1       2

4. Сурия         2  0  1  1      1-2       1

5. Ливан        2  0  1  1      0-1       1

6. ИРОҚ          2  0  1  1      0-3       1

 

3-ТУР. 7 октябрь (пайшанба)

Ироқ - Ливан

Жанубий Корея - Сурия

БАА - Эрон

-------------------------------------

«В» ГУРУҲИ

7 сентябрь (сешанба)

ВЬЕТНАМ - АВСТРАЛИЯ - 0:1 (0:1)

Ханой. «Мой Дин» стадиони.

Бош ҳакам: Абдулраҳмон Ал-Жассим (Қатар).

Гол: Грант (43).

Австралия: Райан, Сейнсбери, Грант, Б.Смит (Бехич, 56), Суттар, Ирвайн, Мабиль, Рогич, Макгри (Аарон Муй, 56), Хрустич (Жегго, 78), Таггарт (Дюк, 66).

 

ХИТОЙ - ЯПОНИЯ - 0:1 (0:1)

Доха, Қатар. «Халифа Интернейшнл» стадиони.

Бош ҳакам: Наваф Шукралла (Бахрайн).

Гол: Осако (40).

Япония: Гонда, Йошида, Муроя, Нагатомо (Сасаки, 88), Томиясу, Сибасаки, Кубо, В.Эндо, Фурухаси (Харагути, 50), Ито (Камада, 76), Осако.

 

УММОН - САУДИЯ АРАБИСТОНИ - 0:1 (0:1)

Маскат. «Султон Қобус» стадиони.

Бош ҳакам: Ханна Хаттоб (Сурия).

Гол: Ал-Шеҳри (42).

 

1. Австралия         2      2          0          0          4-0       6

2. С.Арабистони    2      2          0          0          4-1       6

3. Уммон                2      1          0          1          1-1       3

4. Япония              2      1          0          1          1-1       3

5. Вьетнам             2      0          0          2          1-4       0

6. ХИТОЙ                2      0          0          2          0-4       0

 

3-ТУР. 7 октябрь (пайшанба)

Австралия - Уммон

Саудия Арабистони - Япония

Хитой - Вьетнам

 

Тўпурарлар:

Али Мабхут (БАА) - 12та

Юя Осако (Япония) - 9та

Т.Минамино (Япония) - 9та

Ву Лэй (Хитой) - 8та...



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz