Қайднома

Қидирув

ФИФA бразилиялик футболчилар туфайли АПЛ клубларини жазолади

ФИФA бразилиялик футболчилар туфайли АПЛ клубларини жазолади

  08.09.2021 19:45
  0
  325
ФИФA бразилиялик футболчилар туфайли АПЛ клубларини жазолади

ФИФA бразилиялик футболчиларини терма жамоага қўйиб юборишдан бош тортган АПЛ клубларини жазолади.

«Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Лидс» клубларидаги бразилиялик футболчиларга CFB талабига биноан 5 кунга клубларда ўйнаш тақиқланди.

Ушбу жазо Фабиньо, Aлиссон, Роберто Фирмино (Ливерпул), Рафиня (Лидс), Тиаго Силва (Челси), Фред (Манчестер Юнайтед), Габриел Жезус, Эдерсон (Сити) учун амал қилади.
***

ФИФА ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги Бразилия – Аргентина ўйинида юз берган можаро ва учрашувнинг қолдирилгани бўйича дисциплинар иш очилганини эълон қилди.

«Ўйин ҳисоботлари тўлиқ ўрганиб чиқилгач, ФИФА Бразилия – Аргентина учрашуви бўйича икки мамлакат ассоциациясига нисбатан интизомий иш очилганини маълум қилади. Икки томон тақдим этган маълумотлар ФИФА интизом қўмитаси томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, тегишли чоралар кўрилади», - дейилади ташкилот баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия – Аргентина учрашуви учрашув бошланганидан 4 дақиқа ўтиб, тўхтатилган эди. Бразилия соғлиқни сақлаш агентлиги (Anvisa) рақиб жамоа сафидаги Мартинес, Буэндиа, Ло Чельсо ва Ромерони мамлакат чегарасини кесиб ўтишда қонунбузарликка йўл қўйганликда айблаганди. Буюк Британиядан Бразилияга келадиган ҳар қандай сайёҳ 14 кунлик карантинга амал қилиши шарт. Бу футболчилар эса мамлакатга киришда иммиграцион хизмати ходимларига Англияда бўлмаганликлари ҳақидаги ёлғон маълумотларни келтирган. Шу сабаб туфайли Бразилия – Аргентина учрашуви номаълум муддатга қолдирилган эди.

 


Манба: iff.uz, xabar.uz, tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz