Қайднома

Қидирув

Шомуродов «Матч тв»рамзий термасида

Шомуродов «Матч тв»рамзий термасида

  09.09.2021 07:27
  0
  197
Шомуродов «Матч тв»рамзий термасида

Россиянинг «Матч ТВ» телеканали мухлислар ўртасида ёзги трансферлар вақти жамоа ўзгартирган футболчилар рамзий жамоасини аниқлаш учун сўров ўтказди.
Бунда ҳар бир позицияга алоҳида номзодлар кўрсатилганди. Хусусан, марказий ҳужум чизиғига Криштиану Роналду («Ювентус»дан «МЮ»га), Ромелу Лукаку («Интер»дан «Челси»га), Оливье Жиру («Челси»дан «Милан»га), Мемфис Депай («Лион»дан «Барселона»га), Элдор Шомуродов («Женоа»дан «Рома»га), Мойзе Кин («Эвертон»дан «Ювентус»га) ва Серхио Агуэро («Манчестер Сити»дан «Барселона»га) номзоди қўйилди. Овоз бериш якунларига кўра, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 45 фоиз овоз билан кимсан Роналдуни ортда қолдирди. Португалиялик ҳужумчига 41 фоиз иштирокчи (9230 обуначи) овоз берди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz