Риёд Маҳрез ва Саид Бенрахма ёрқин соч турмакларидан айрилишди. Гап шундаки, Жазоир миллий жамоаси бош мураббийи Жамол Белмади футболчиларнинг сочларини бўяшларига мутлақо қарши. Қаранг, «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси ҳам, «Вест Хэм» ҳужумчиси ҳам мураббий талабига сўзсиз итоат қилиб, ранг-баранг соч турмакларининг воз кечди. Ваҳоланки, улар бугунги Жазоир термасининг бош юлдузлари ҳисобланишади. Айтиш жоиз, Маҳрез ҳам, Бенрахма ҳам АПЛ мавсумини оқсоч сифатида бошлагандилар.
Ҳар қандай футболчи Жазоир терма жамоаси лагерида «оддий имидж» қоидасига амал қилиши шарт. Вақтида «ПСЖ», «Манчестер Сити» ва «Марсель» каби клубларда тўп сурган жамоа бош мураббийи Жамол Белмади футболчиларнинг ташқи кўриниши масаласида қатъий қоидалар белгилаган бўлиб, жумладан, рангин соч турмаклари тақиқланган. Яъни футболчилар миллий жамоа ўйинлари олдидан оқ, сариқ, қизил... соч турмакларидан воз кечишлари керак.
Жазоирда чиқадиган Dzair Daily газетаси хабарига кўра, Белмадининг талаби оддий: футболчилар ҳамиша ўзларига қараб юришлари, чиройли кийинишлари, ташқи кўринишга эътиборли бўлишлари керак. Улар шунинг баробарида бор диққат-эътиборни тортишга уринмасликлари лозим. Мураббийнинг фикрича, ҳаддан ортиқ ёрқин образ Жазоир жамияти урф-одатлари ва удумларига зиддир.
Белмади 2018 йилиёқ футболчиларнинг ташқи кўринишига «ёпишиб», эътиборга тушганди. Мураббий навбатдаги машғулотга оқсоч сиймода киришган ҳимоячи Илиас Ҳассанини дарҳол тўхтатиб, унга сочини қиртишлаб олдириб келишини буюради. Илиас бунга амал қилиб, эртасига «оппоқ шокиласи»дан воз кечади. Айтиш жоиз, Белмади Африка Миллатлар кубоги-2019да жазоирликларни чемпионлик сари етаклади ва эндиликда унинг сўзлари жамоада қатъий қонун мисоли кучга эга.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20