Қайднома

Қидирув

«Ницца» - «Марсель» ўйини қайта ўтказилади

«Ницца» - «Марсель» ўйини қайта ўтказилади

  10.09.2021 05:54
  0
  169
«Ницца» - «Марсель» ўйини қайта ўтказилади

Франция профессионал футбол лигаси Лига-1 нинг 3-туридан ўрин олган «Ницца» ва «Марсель» жамоалари ўртасидаги ўйин юзасидан қарор қабул қилди. Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс мезбон жамоа мухлислари ва меҳмон клуб футболчилари ўртасида юзага келган можаро туфайли охирига етказилмай қолганди.

Учрашув нейтрал майдонда бўш трибуналарда ўтказиладиган бўлди. Эҳтиёт юзасидан шундай қарор қабул қилинди.

Бундан ташқари, «Ницца»дан 2 очко олиб ташланади. Улардан бир шартли ҳисобланади. Шунингдек, «Ницца» навбатдаги 3та ўйинни томошабинларсиз ўтказади. «Марсель» физиотерапевти Пабло Фернандес жорий мавсум охирига қадар футбол фаолиятидан четлатилди.

«Марсель» ҳимоячиси Альваро Гонсалес 2та ўйинга, ярим ҳимоячи Димитри Пайет битта баҳсга дисквалификация қилинди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz