Қайднома

Қидирув

Рамос «Метц»га қарши баҳсда дебют қилади

Рамос «Метц»га қарши баҳсда дебют қилади

  09.09.2021 15:25
  0
  216
Рамос «Метц»га қарши баҳсда дебют қилади

Ёзги трансфер пайтида ПСЖга ўтган Серхио Рамос қачон майдонга қайтиши тахмин қилинди.

Le Parisien тарқатган хабарга кўра, испаниялик футболчи 22 сентябрдан аввал клуб футболкасида дебют қилмайди. Почеттино ҳали тўлиқ тикланиб олмаган Рамоснинг соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмас. Мураббий Серхионинг тўлиқ формага кириб олишини кутмоқчи.

Шунинг учун футболчи жорий ҳафтада бўладиган «Клермон», кейинги ҳафта ўртасида (15 сентябрь) бўлиб ўтадиган «Брюгге»га қарши Чемпионлар лигаси учрашувини ўтказиб юборади. «Лион»га қарши ўйинда ҳам Рамоснинг майдонга тушиш эҳтимоли юқори эмас. Шунинг учун Серхио 22 сентябрь куни «Метц»га қарши баҳсда иштирок этиши мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz