Қайднома

Қидирув

АПЛ клублари ФИФА қарорига қарши

АПЛ клублари ФИФА қарорига қарши

  09.09.2021 21:51
  0
  150
АПЛ клублари ФИФА қарорига қарши

Англия премьер-лигасининг бешта клуби 8 нафар футболчисига ФИФА томонидан қўйилган тақиққа қарши чиқади.

Аввалроқ ФИФА футболчиларни терма жамоа ўйинларига қўйиб юбормагани учун «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Лидс»нинг 8 нафар футболчиси клуб сафида 10-14 сентябрь кунлари футбол ўйнашини тақиқлаганди. Булар: Фабиньо, Алиссон, Роберто Фирминьо («Ливерпуль»), Эдерсон, Габриэль Жезус («Манчестер Сити»), Рафинья Диас («Лидс»), Тиаго Силва («Челси»), Фред («МЮ»).

Юқорида санаб ўтилган клублар ФИФА қарорига қарши чиқади. Улар коронавирус чекловлари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни ҳисобга олган ҳолда, тақиқнинг ҳеч қандай асоси йўқ деб ҳисобламоқда.

Кўрсатилган бешта клуб Бразилия конфедерациялар лигаси томонидан Ришарлисонни терма жамоага қўйиб юбормаган «Эвертон» учун жазо сўрамаганидан ғазабланди.

Санкция ҳозирча ўз кучида, ФИФА якуний қарорни чиқаргани йўқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz