Қайднома

Қидирув

Намангандаги "Мароказий" стадионига мухлислар киритилиши эълон қилинди...

Намангандаги "Мароказий" стадионига мухлислар киритилиши эълон қилинди...

  09.09.2021 14:44
  0
  208
Намангандаги

Суперлига 17-тури доирасида Наманганда ўтадиган «Навбаҳор» - ОКМК ўйинида томошабинларнинг стадионга киришига рухсат берилди. Бу ҳақда мезбон клуб матбуот хизмати хабар берган.

«Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, пандемия сабабли мамлакатимизда спорт мусобақалари, шу жумладан, футбол ўйинлари томошабинларсиз ўтказилаётганди. 

Сўнгги пайтларда кўплаб ҳамюртларимизнинг COVID-19га қарши вакцина олишгани, шунингдек, коронавирусга қарши самарали чоралар кўрилаётгани боис, пандемия талаблари анча юмшатилиб, очиқ жойларда тадбирлар ўтказишга рухсат берилди. 

Жамоамиз мухлислари учун қувончли хабар шундан иборатки, Суперлига 17-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – ОКМК ўйинига мухлисларнинг киришларига рухсат берилди. Ушбу ўйин учун чипталар бугундан сотувга чиқади», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Республика махсус комиссияси Ўзбекистонда спорт тадбирлари, шу жумладан Суперлига ва Про лига футбол ўйинларига томошабинлар киришига ҳалигача рухсат бергани йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, «Навбаҳор» – ОКМК жамоалари ўртасидаги ўйин 10 сентябрь куни Наманган шаҳридаги «Марказий» ўйингоҳда соат 19:00да бошланади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz