Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Аввалроқ айтсангиз бўлмасмиди?

Ана, холос! Аввалроқ айтсангиз бўлмасмиди?

  10.09.2021 03:30
  0
  294
Ана, холос! Аввалроқ айтсангиз бўлмасмиди?

Аксарият қитъаларда бўлганидек, Жанубий Америкада ҳам ЖЧ-2022 саралаш баҳслари ўтказилди. Нав-батдаги турда принципиал рақиб-лар - Бразилия ва Аргентина тўқнашуви орзиқиб кутилган, мазкур қарама-қаршилик бошланишидан аввал «пентакампеонлар» 21 очко билан биринчи, Месси ватандошлари эса 15 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб туришганди. Аммо... грандларнинг бу галги ўзаро ўйини охирига етмай қолди.

Учрашув 10-дақиқагача давом этди ва шу пайт кутилмаган ҳолат кузатилди. Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили майдонга тушиб келди, кўп ўтмай Аргентина термаси футболчилари кийиниш хонасига кириб кетишди.

Маълум бўлишича, меҳмонларнинг уч нафар футболчиси Англиядан келганидан сўнг маҳаллий тартиб-қоидаларга мувофиқ тарзда 14 кунлик карантин талабини бажармагани сабабли шундай англашилмовчилик вужудга келган. Гап Эмилиано Мартинес («Астон Вилла»), Кристиан Ромеро («Тоттенхэм»), Жовани Ло Чельсо («Тоттенхэм») ҳамда Эмилиано Буэндиа («Астон Вилла») ҳақида бормоқда.

Маълумотларга кўра, Бразилия полицияси ушбу футболчиларни қўлга олишга уринган, аммо ўша пайтга келиб улар меҳмонхонани тарк этиб, стадионга йўл олишган. Айрим нашрлар талқини эса бошқачароқ бўлиб чиқди: гўёки, ушбу футболчилар АПЛ клубларининг терма жамоа ўйинлари учун Африка, Жанубий ва Шимолий Америкага бора олмаслиги бўйича белгилаган тартибини назар-писанд қилишмаган.

Дарвоқе, Бразилия - Аргентина ўйини пайти майдонга нафақат соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили, балки полиция ҳам чиққан. Учрашув узоқ муддат тўхтаб қолган паллада айрим футболчилар либосларини ҳам ечиб олишди. Бразилияликлар эса майдонда суҳбат ва кулгу билан вақт ўтказишди.

Лионель Мессининг мазкур ҳолат бўйича билдирган фикрларига эътибор қаратинг: «Ушбу мамлакатга келганимизга уч кун бўлганди, бу ўйинни кутгандим, шуни эртароқ айтишса бўлмасмиди?»

Бўлиб ўтган воқеадан сўнг аргентиналиклар кийиниш хонасига кириб кетишди, бразилияликлар эса кичик майдонда иккига бўлиниб тўп суришди. КОНМЕБОЛ расмий баёнотида ЖЧ-2022 саралаши бўйича барча қарорлар ФИФА томонидан қабул қилинишини таъкидлади. ФИФА тезкор муносабат билдирди, лекин вазиятга аниқлик киритилмади. Шунчаки, ўйиннинг номаълум муддатга қолдирилгани айтилди. Аргентина терма жамоаси уйига тўлиқ таркиб билан қайтди.

 Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz