Қайднома

Қидирув

Касильяс Дубайда дарвозабонлар тайёрлаш марказини очди

Касильяс Дубайда дарвозабонлар тайёрлаш марказини очди

  10.09.2021 15:40
  0
  180
Касильяс Дубайда дарвозабонлар тайёрлаш марказини очди

«Реал» ва Испания терма жамоаларининг собиқ дарвозабони Икер Касильяс ўзининг биринчи дарвозабонларни тайёрлаш марказини очди. У Икер Касильяс дарвозабонларни тайёрлаш маркази деб номланади ва Дубайда (БАА) жойлашган. Лойиҳа Амирлик спорт кенгаши томонидан маъқулланган.

«Мен ҳар доим ўз спортимга қайтишни орзу қилганман, бу менга ҳамма нарсани берди, шунинг учун мен иқтидорли дарвозабонларни ривожлантиришга бағишланган марказ очдим. Марказда дарвозабонлар тайёрланаётганига қарамай, бизнинг асосий вазифамиз – яхши ёш футболчиларни топиш ва уларни ривожлантириш», – дейди Касильяс.

Шунингдек, марказда профессионал дарвозабонлар, жумладан, бошқа давлат дарвозабонлари тайёрланиши мумкин бўлади. Дарвозабонлар учун мураббийлар тайёрлаш ҳам режалаштирилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz