Қайднома

Қидирув

Япония клублар ўртасидаги ЖЧни ўтказишдан бош тортди

Япония клублар ўртасидаги ЖЧни ўтказишдан бош тортди

  10.09.2021 18:18
  0
  180
Япония клублар ўртасидаги ЖЧни ўтказишдан бош тортди

Япония футбол бўйича клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказишдан бош тортди, деб хабар берди мамлакат футбол федерацияси сайти.

Бу қарор коронавирус пандемияси билан боғлиқ чекловлар туфайли ФИФА билан музокаралар натижасида қабул қилинди. Томонлар, мамлакатда вирус юқтирганлар сони кўпайиши билан боғлиқ вазият ва томошабинлар билан спорт мусобақаларини ўтказишга қўйилган чекловлар туфайли, турнирни бошқа мамлакатга ўтказиш мақсадга мувофиқ деб қарор қилишди. Янги жой ҳақида қарорни ФИФА қабул қилади.

Турнир 2021 йил декабрь ойида Японияда ўтказилиши керак эди. Ҳозирча «Челси», Мисрнинг «Ал-Аҳли» ва Янги Зеландиянинг «Окланд сити» клублари иштирок этиши маълум. Қолган иштирокчилар кейинроқ аниқланади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz