Қайднома

Қидирув

АПЛда август ойининг энг яхшилари аниқланди

АПЛда август ойининг энг яхшилари аниқланди

  11.09.2021 16:16
  0
  172
АПЛда август ойининг энг яхшилари аниқланди

«Вест Хэм» ҳужумчиси Майкл Антонио Премьер-лигада август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. 31 ёшли ямайкалик форвард ўтган ойда 3 ўйинда 4 та гол урди ҳамда 3та голли узатмани амалга оширди.

Соврин учун Антониога унинг жамоадоши Саид Бенрахма, «Челси»дан Маркос Алонсо, «Тоттенхэм» футболчиси Эрик Дайер, «Эвертон» аъзоси Демарай Грэй ва «Манчестер Юнайтед» ўйинчиси Мэйсон Гринвуд даъвогарлик қилишди.

«Тоттенхэм» бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту эса АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Англия Премеьр-лигаси янги мавсумининг дастлабки уч турида «шпорлар»нинг муваффақиятли иштироки жамоа мураббийининг меҳнати билан боғлиқ. 47 ёшли португалиялик мураббий қўл остида «Тоттенхем» ўтган ойда минимал ҳисобда уч бор муваффақиятга эришди, «Манчестер Сити», «Вулверхемптон» ва «Уотфорд»га қарши ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа лондонликлар 2021/22 йилги мавсумда Премьер-лиганинг дастлабки уч учрашувида ғалаба қозонди.

Сантуга «Эвертон»дан Рафаэль Бенитес, «Вест Хэм» устози Дэвид Мойес ва «Челси» устози Томас Тухель рақобатчи бўлишганди.

«Астон Вилла» ҳужумчиси Дэнни Ингснинг «Ньюкасл» дарвозасига қайчи услубидаги киритган тўпи эса август ойининг энг чиройли голи деб топилди. Футболчининг ўзи бу ҳақда шундай дейди:

«Бу ажойиб кайфият бағишлайди. Ҳужумчи учун ўз мақсадларини амалга ошириши муҳим, асосийси, мен «Астон Вилла»да ўз ўйинимни кўрсатишни хоҳлардим ва буни уддалаётганга ўхшайман».



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz