Қайднома

Қидирув

Блаттер: «ЖЧни икки йилда ўтказиш ғояси ғалати»

Блаттер: «ЖЧни икки йилда ўтказиш ғояси ғалати»

  11.09.2021 18:18
  0
  177
Блаттер: «ЖЧни икки йилда ўтказиш ғояси ғалати»

ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер футболдаги сўнгги ислоҳотлар ҳақида гапирди.

«Жаҳон кубогини 16 та жамоа билан бошлаганмиз. Кейин 24 та бўлди, ундан сўнг эса 32 та. 32 та жамоа - идеал сон. Ҳозир эса 48тага етказилди. Бу менимча унча яхши эмас. Асосийси сифат, 48 та жамоа билан эса буни сақлаб қолиш қийин, бу факт.

ФИФАнинг янги президентлари футбол қандай кўринишда бўлиши ҳақида бошқача тасаввурга эгалар. Йиллар давомида яратилган нарсани эҳтиёткорлик билан сақлаб қолиш лозим. ЖЧ-2026 учта мамлакатда ўтказилади: АҚШ, Канада ва Мексикада. Фикримча, бу нотўғри. Аммо, барчаси ҳал қилиб қўйилган. Собиқ президентларда афсуски ўзгартиришга ваколат йўқ. Аммо сифатни сақлаб қолиш лозим», - деди Блаттер.

Швейцариялик собиқ амалдор аввал ЖЧ ҳар икки йилда ўтказилишига рози эди, аммо ҳозир...

«Ҳа, аммо кейинчалик бу ғалати ғоя эканлигини тушунганман. Халқаро тақвимда буни амалга оширишнинг имкони йўқ», - деди Блаттер.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz