Қайднома

Қидирув

Футбол ва бизнес: «А» Серия клублари кимларга тегишли?

Футбол ва бизнес: «А» Серия клублари кимларга тегишли?

  13.09.2021 04:40
  0
  272
Футбол ва бизнес:  «А» Серия клублари кимларга тегишли?

ЕВРОПАНИНГ КУЧЛИ 5та ЛИГАСИДА ЎЙНАЙДИГАН 98та КЛУБ СОҲИБИГА НАЗАР. Инвестицион банкирлар, шайхлар, кинопродюсерлар ва миллиардерлар ворислари - замонавий футболнинг энг сара клублари шундай одамларга тегишли. Газетамизнинг аввалги сонларида Англия Премьер-лигаси, Испания Ла Лигаси ва Германия Бундеслигаси клублари хўжайинларига дахлдор баъзи маълумотларни тақдим этган эдик. Навбат Италия «А» серияси иштирокчилари тепасида турган шахсларга келди. Экспертлар хулосаларига кўра, орада маълум даражада орқага кетган Италия футболи аллақачон яна юқорига кўтарилиш жараёнига киришиб бўлди. Буни скудетто учун кураш ва «А» серияга нисбатан қизиқиш тобора ортаётганидан ҳам фаҳмлаш мумкин. Табиийки, ижобий ўзгариш хорижлик сармоядорларнинг итальян футболига оҳанрабодек тортаётгани ҳам бор гап. Диққатга сазовор томони, Испания ва Германия жамоалари соҳибларининг моддий ҳолати бўйича маълумот оз бўлса, «А» серияга дахлдор аксарият миллиардерларники аниқ-тиниқ кўрсатилган...

Молиячиларнинг якдил хулосалари оддий - моддий томонлама бақувват сармоядорлар Италия футболи, хусусан, «А» серия клубларининг Европада тўлиқ тикланишига ишонмоқдалар. Акс ҳолда, улар мамлакат футболига бу қадар катта эътибор қаратишмасди. Жумладан, Америка инвестиция гуруҳлари аллақачон ҳаракатга тушган. Айни ҳолат бўйича гапирсак, «А» сериянинг 20та клубидан 7таси (яъни 30 фоизидан кўпи) хорижий сармоядорларга тегишли. Очиғи, бундан бир неча йил олдин ҳам Италия чемпионати хорижда катта қизиқиш уйғотиши, миллиардерларни ўзига қаратиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эди: эскирган стадионлар, коррупцион жанжаллар ва скудетто учун курашда «интрига» йўқлиги... Ҳа, «А» серия ўтган асрнинг 80-90-йилларидаги буюклигини йўқотган, мамлакат клублари инқироз ҳолати масаласида дунёда ҳаттоки, 1-ўринга ҳам кўтарилганди.

Ўз-ўзидан тушунарлики, сармоядорларнинг Италия футболига бош суқишлари - яхшилик аломати. Пулдорлар билишади, футбол чўққисида узоқ юриш ортидан қандайдир пасайиш кузатилиши табиий ва ҳаммаси қайта жо­йига тушади ҳали. Бинобарин, мамлакатнинг бир қатор клублари тез орада эски стадионларини тўлиқ реконструкция қилади ёки мутлақо янги арена эгасига айланади. «А» сериядаги 7 нафар хорижлик сармоядордан 5 нафари америкалик. Улар асосан молия сектори вакиллари, демак, Италияга имидж эмас, фойда учун қадам босишган.

«А» серия клубларининг италиялик эгалари - бизнеснинг турли соҳалари вакиллари. Апеннинда футбол айниқса, бюджетга асосланган хом ашё тузилмаси вакиллари, замонавий кийим-кечак ва кино ишлаб чиқарувчилар орасида машҳур. Бунақаси ғайриоддий кўринади, албатта. Мисол учун, Россияда Никита Михалков ёки Валентин Юдашкинни РПЛ клуби эгаси сифатида тасаввур қилиш ҳам қийин.

Д.АЛИМОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz