Қайднома

Қидирув

Шамиль ГАЗИЗОВ: «ЎРУНОВ - ШУБҲАСИЗ, ИҚТИДОРЛИ ЙИГИТ».

Шамиль ГАЗИЗОВ: «ЎРУНОВ - ШУБҲАСИЗ, ИҚТИДОРЛИ ЙИГИТ».

  15.09.2021 02:02
  0
  341
Шамиль ГАЗИЗОВ: «ЎРУНОВ - ШУБҲАСИЗ, ИҚТИДОРЛИ ЙИГИТ».

Ҳамюртимиз Остон Ўрунов олдида катта синовлар тургани ўз-ўзидан аён. Зеро, ёш футболчининг «Спартак»ка трансфери омадсиз чиққач, унинг атрофидаги гап-сўзлар ортиб кетди. Муҳими, Ўруновнинг Россия Премьер-лигасидаги илк жамоаси «Уфа» унга ҳамон ишонмоқда.
Ёзги трансферлар бозорида таркиб масаласида катта ўзгаришларга қўл урган Бошқирдистон жамоаси 12 нафар футболчи билан хайрлашиб, улар ўрнига 13 нафар янги ўйинчи таклиф қилди. Эътиборли томони, уфаликлар шунча футболчига умуман пул сарфлашмади. Яъни эркин агент мақомига эга бир қатор ўйинчилар билан шартнома тузишди, яна ижара келишувларига кўпроқ эътибор қаратишди. Хусусан, Остон Ўрунов шу шарт асосида ортга қайтарилди. Охирги вақтларда «Уфа»нинг жиддий молиявий муаммолар ичида қолгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалмоқда. Таъкидланишича, клуб бақувват ҳомий ёрдамига муҳтож. Хуллас, 2 йилча олдин еврокубоклар йўлланмаси учун курашган «Уфа» энди элитада қолишни ўйламоқда. Муҳими, жамоа бош директори Шамиль Газизов келажакка катта умид билан қарамоқда. У хусусан, Остон Ўруновнинг жамоага наф келтира олишига шубҳаланмаяпти.

- «Уфа» сафига қўшилган янги футболчилар мавқесига қарасак, Остон Ўруновнинг ортга қайтгани ёзги муддатда асосий трансфер иши бўлдими?

- Йўқ, нега? Ахир Ўрунов юлдуз даражасига етмаган футболчи-ку. У ҳали ҳам салоҳияти катта ёш ўйинчи. 

- Лекин охирги вақтларда Ўруновни жуда кўп муҳокама қилишяпти.

- Ҳа, футболчи мудом турли гап-сўзлар марказида. Аслида ҳаммаси бошқача. Табиийки, Остонни олдинда катта меҳнат кутяпти. Айтиш жоиз, у «Уфа»га қайтишда, маошининг бир неча баравар камайишига ҳам кўнди. Қолаверса, мутлақо текин ижара келишуви. Умуман, бу келишувнинг ҳайратланарли томони йўқ. Аслини олганда, бу галги трансферлар анча қизиқарли. Мана, кимлардир бирданига асосий таркибдан жой олишди, айрим йигитлар эса ҳозир тайёргарлик жараёнини ўташяпти. Хуллас, ҳаммаси ҳали олдинда.

- Қизиқ, Ўрунов масаласида «Спартак» билан қандай келишдинглар? Зеро, ёзнинг ўрталарида Москва клубининг катта талаби туфайли футболчи учун курашдан четда чиққан эдинглар. Якунда Ўруновни текин ижара асосида олдинглар. Яна у 60 фоиздан кўп учрашувда қатнашса, мавсум якунида трансферини 1 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлдинглар...

- Камига агар футболчини харид қилишга қарор қилсак, «Спартак» тўлов муддати масаласида ҳам имтиёз беришга рози бўлди.

- Ўрунов чиндан ҳам, ҳали ўсадиган салоҳияти катта истеъдодми ёки сизга бегона эмаслиги, «Спартак»ка айнан ўзингиз олиб борганингиз учун уни ташлаб қўйишни истамадингиз? Чунончи, ҳозир кўпчилик бу футболчига нисбатан ишончсиз қарамоқда...

- Ҳа, айни пайт кўплаб футболчиларга ишонишмаяпти. Биз Ўруновнинг келажаги порлоқ эканлигига аминмиз. Фақат ҳали тинмай ишлаши, тер тўкиши керак. Остон айрим хатоларга йўл қўйдики, энди уларни тузатиш ва қайтармаслик ҳақида бош қотириши шарт. Муҳими, камчиликларини билиб олди ва ҳаммасини тушуниб турибди. Умуман, Ўрунов - иқтидорли йигит. Бунга шубҳа йўқ.

 

Ў.УМАРОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz