Қайднома

Қидирув

Қай бири маъқул кўринмоқда?

Қай бири маъқул кўринмоқда?

  15.09.2021 08:08
  0
  263
Қай бири маъқул кўринмоқда?

Бельгия миллий жа­моаси анчадан буён ФИФА рейтингини бошқариб келмоқда. Айни пайт жаҳон футболининг етакчи лигаларида, энг кучли клубларида бельгиялик футболчиларни етарлича учратиш мумкин. Бразилия эса кўп йиллардан буён бутун дунёга футболчи «экспорт» қилиш масаласида мутлақ пешқадам. Бразилияда буни қандай уддалашаётгани ўз-ўзидан тушунарли: футбол мамлакати, аҳоли кўп, миллий чемпионат анча олдин равон йўлга чиққан, клублар профессионал... Лекин бельгияликлар ниманинг ҳисобига гранд клубларни футболчилар билан таъминлашмоқда? Ахир мамлакат чемпионати Европада ўртамиёналар қаторида бўлса... Жавоб оддий - Бельгияда футбол тизими тўғри йўлга қўйилган ва бу ўз мевасини бергунича сабр билан ишлашган.

Албатта, футболда илгарилаб кетган мамлакатлар, хусусан, Бразилия ва Бельгия тажрибасини чуқур ўрганишимиз, ўзимизга керакли жиҳатларни олиб, менталитетимизга мослаштиришимиз ва футболимизга татбиқ этишимиз мумкин. Лекин шахсий кузатувларимга асосланиб, янада яхшироқ вариантни илгари суришга жазм этдим: Сербия футболи бизга идеал формулани кўрсатиб берди. Менимча, айнан шу мамлакатдаги спорт тамойилларини кенг ўрганиб чиқишимиз керак. Сербия биздан кейин мустақилликка эришган (1992 йилгача Югославия таркибида эди, орада Сербия ва Черногория бирлашуви юзага келган, кейинчалик ҳар иккиси алоҳида мамлакат мақомини олган) бўлсада, спортнинг кўплаб турларида юксак натижалар қайд этишга улгурди. Ваҳоланки, мамлакатнинг аҳолиси анча кам (8,7 млн.). Шуни ҳисобга олсак, Сербия футболида катта ишлар амалга оширилгани ойдинлашади. Қаранг, бугунги кунда сербиялик футболчиларни ўзимизда ҳам, ён Тожикистонда ҳам, Европанинг кучли 5та лигасида ҳам етарлича учратиш мумкин. Қисқаси, улар бутун дунёга тарқалишган, ҳисоб. Бу ҳам ўзига хос инвес­тиция бўлса керак...

Ўзбекистонда 34-35 млн. аҳоли бор, демакки, бизда иқтидорли спортчиларни топиш нисбатан осонроқ. Фақат гап уларни тўғри тар­биялаш тизимини жорий этишда. Демоқчиманки, Сербияда 2003 йилдан буён спорт (мамлакат фақат футбол эмас, бошқа спорт турларида ҳам юқори натижаларга эга) тараққиёти йўлида қандай ишлар амалга оширилганини ўрганиб чиқиш фойдадан холи эмас. Мақсад - спортни бирдек ривожлантириш учун энг мақбул йўлни аниқлаш. Менимча, бунда сербча вариант ҳам эътиборга арзийди. Ҳа, уч босқичли тизим яхши, фақат жаҳон тажрибаси ва замон билан ҳам ҳисоблашиш мақсадга мувофиқ. Ахир аҳолиси 10 миллионга етмайдиган Сербия ўнлаб, ҳаттоки, юзлаб элит тоифага мансуб легионерлари билан мақтанаётган паллада биз нега Элдор Шомуродовдан бошқа бирор футболчини тилга ололмаймиз?

Хулоса шуки, миллий чемпионатимиз даражаси 30 йилдан буён ЖЧ йўлланмасини таъминлашга етолмаётган экан, энди иш режасида нималарнидир ўзгартиришимиз керакка ўхшайди. Бунинг учун олдимизда синалган ва натижа келтирган самарали қўлланмалар йўқ эмас. Фақат бош масала шуки, улар ичидан ўзимизга энг мос келадиганини танлай олишимиз муҳим. Бунда миллий чемпионатимиз энг илғор лигалар қаторига киролмаслиги мумкин, лекин терма жамоамиз мураббийларида танлов имконияти кенгаяди. Бельгия ва Сербия методи - шу! Ўзимга қолса, Сербия варианти энг яхшиси. Сизгачи, қай бири маъқул?

Асилбек АБДУРАҲМОНОВ


Манба: Futbol_aslida


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz