Қайднома

Қидирув

Туркия миллий термаси ва МЛСнинг уч клуби Шевченкога қизиқмоқда

Туркия миллий термаси ва МЛСнинг уч клуби Шевченкога қизиқмоқда

  17.09.2021 08:08
  0
  166
Туркия миллий термаси ва  МЛСнинг уч клуби Шевченкога қизиқмоқда

Украина терма жамоаси собиқ мураббийи Андрей Шевченко фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин. 
Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, украиналик мутахассисга АҚШ чемпионатининг уч клуби қизиқмоқда. Гап айнан қайси клублар ҳақида кетаётгани маълум эмас. Шевченко Украина терма жамоасини ушбу йилнинг июлида шартнома муддати якунлангани сабаб тарк этди. У миллий жамоа билан Евро-2020 чорак финалига қадар етиб борди.
Айтганча, Германиянинг Kicker нашрида ёзилишича Андрей Шевченко Туркия миллий жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин экан. Шунингдек, номзодлар орасида Германия U21 бош мураббийи Штефан Кунтц ҳам бор. 

Эслатиб ўтамиз, туркларнинг собиқ устози Шенол Гунеш ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Нидерландия (1:6) билан ўйиндан сўнг истеъфога чиқарилганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz