Қайднома

Қидирув

Кройф «Барса»ни бошқаришни рад этди

Кройф «Барса»ни бошқаришни рад этди

  19.09.2021 13:13
  0
  151
Кройф «Барса»ни бошқаришни рад этди

Sport нашрининг хабар беришича, Каталониянинг «Барселона» клубида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлайдиган Хорди Кройф клубнинг ҳозирги бош мураббийи Рональд Куманни ўрнини эгаллашдан бош тортди.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона»нинг ишончсиз ўйинлари туфайли, клуб раҳбарияти Куманга синов муддати берди. Агар жамоа кейинги 4-турда яхши ўйин кўрсата олмаса,  голландиялик мутахассис истеъфога чиқишга мажбур бўлади. Баъзи манбаларнинг таъкидлашича, Хорди Кройфга Куманнинг ўринбосари бўлиш таклиф қилинган, аммо у рад жавобини берган.

Рональд Куман ва «Барселона» ўртасидаги амалдаги шартнома келаси ёзгача тузилган.  Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг биринчи турида «кўк-анорранглилар» «Бавария»дан йирик ҳисобда мағлубиятга учради (0:3).



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz