Қайднома

Қидирув

Коман грандлар нишонида

Коман грандлар нишонида

  19.09.2021 16:34
  0
  109
Коман грандлар нишонида

Fichajes нашрининг хабар беришича, «Бавария»нинг 25 ёшли яримҳимоячиси Кингсли Коман Европанинг топ клублари томонидан нишонга олинган. Манба берган хабарга кўра, ёш французнинг хизматларига Туриннинг «Ювентус», Англиянинг «Тоттенхэм» ва «Ливерпуль» клублари қизиқиш билдирмоқда. Ушбу трансфер келгуси йил ёзда амалга оширилиши мумкин.

Аввалроқ, ОАВ Команнинг «Бавария» билан амалдаги шартномасини 2023 йилнинг ёзигача узайтиришни рад этганлиги хабар қилганди. Шунингдек, кеча футболчининг нафас олиш билан боғллиқ муаммоси бўлгани учун юрагидан операция қилингани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, француз футболчиси жорий йилги мавсум доирасида 4та учрашув ўтказган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz