Қайднома

Қидирув

Кавани «МЮ»дан кетмоқчи

Кавани «МЮ»дан кетмоқчи

  19.09.2021 15:15
  0
  205
Кавани «МЮ»дан кетмоқчи

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Эдинсон Кавани «қизил иблислар» раҳбарияти Криштиану Роналду билан шартнома имзолагач, ҳозирги жамоасини тарк этиш ниятида.

Todofichajes нашрининг хабар беришича, уругвайлик ҳужумчи португалияликнинг ўринбосари бўлишни хоҳламайди ва бошқа клубга ўтишни режалаштирмоқда. Кавани Манчестер клубида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда. Агар, яқин кунларгача ҳеч нарса ўзгармаса, унда Кавани келаси йилнинг январида манкунианликлар сафини тарк этмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли форвард 2020 йилда «Манчестер Юнайтед» футболчисига айланди ва унинг инглиз жамоаси билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача тузилган. Ҳозирги мавсум доирасида Кавани Англия Премьер-лигасида фақат битта ўйин ўтказди.

Криштиану Роналду «МЮ» сафига қайтгандан сўнг, икки марта майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди. «Ньюкасл»га қарши ўйинда португал футболчиси дублга эришган бўлса, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи турида «Янг Бойз» дарвозасига битта гол урган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz