Қайднома

Қидирув

Сўз Баҳодир Аҳмедов ва Анасхон Раҳматовларга...

Сўз Баҳодир Аҳмедов ва Анасхон Раҳматовларга...

  19.09.2021 05:00
  0
  159
Сўз Баҳодир Аҳмедов ва Анасхон Раҳматовларга...

ЖЧ-2021, 3-тури: Миср-Ўзбекистон (1:2) ўинидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бош мураббий сифатида жаҳон чемпионатидаги биринчи ғалабам бўлди. Бу мен учун катта шараф. Йигитларимиз олдинги иккита ўйинда ҳам чиройли ўйин кўрсатишганди. Лекин бугун ундан ҳам чиройли ўйин намойиш қилиб, ўзларининг нимага қодир эканликларини кўрсатишди. Ғалабадан жуда хурсандман", – Баҳодир Аҳмедов.

- Рақибдан қайси жиҳатларда устунлик қилдик?

- Тўп назоратини қўлга олдик ва ҳимояда яхши ўйнадик. Хатомиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Кучли томонларимиз бизга қўл келди. Жуда чиройли ўйнамаган бўлишимиз мумкиндир, аммо ижобий натижага эришдик.
***

Бир неча дақиқа аввал Ўзбекистон футзал терма жамоаси Мисрни (2:1) ҳисобида мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди. Учрашувдан сўнг УФА матбуот хизмати ғалаба голини тақдим этган Анасхон Раҳматовдан қисқа интервю олди.

"Ўйин биз кутгандан оғироқ бўлди.Яратганга шукур бугунги учрашувда ғалаба қозондик. Голим ҳақида нимадир дея олмайман ҳозир, ҳаяжон жуда ҳам кучли. . Голим орқали ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Аввалги ўйинлар каби ҳаракат қилдик, фақатгина бу сафар биз анча хотиржам ўйнадик ва шу орқали керакли натижани қўлга киритдик

Кейинги ўйинларда ҳам бугунги каби хотиржам ўйнашимиз лозим. Тактик ва жисмоний тарафлама бизда ҳеч қандай муаммо йўқ",- деб фикрини якунлади терма жамоамиз аъзоси. 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz