Қайднома

Қидирув

Ана холос: Шунчаки, мулойимлик ва “гапирмаслик” учун...

Ана холос: Шунчаки, мулойимлик ва “гапирмаслик” учун...

  20.09.2021 06:06
  0
  282
Ана холос: Шунчаки, мулойимлик ва “гапирмаслик” учун...

Неймар ва «ПСЖ» ўртасидаги янги шартномада бир қатор ақлга сиғмас бандлар бор. Неча йилки, ҳар бир трансферлар муддатида бразилиялик юлдузнинг «Барселона»га қайтиши ҳақида янги достон битилади. Дейлик, Каталония клуби президенти Жоан Лапорта яқинда ҳам якунланган ёзда Неймарни ортга қайтаришга уринганини тан олди. Тўғри, у молиявий муаммолар ва Ла Лига қоидалари таъсирида тезда бу ғоядан воз кечганини ҳам қўшиб қўйди. Қолаверса, бразилиялик футболчи май ойида «ПСЖ» билан шартномасини янгилаганди. 2025 йилгача мўлжалланган ушбу келишувда ҳаммани бирдек ажаблантирадиган бандлар етарли...

Биринчидан, Неймарнинг йиллик маоши миқдори таъсирли - 30 миллион евро. Ҳозирги шароит учун мега иш ҳақи! Қаранг, бразилиялик футболчи Парижда ҳар дақиқада 5,5 минг рубль ёхуд 8 миллион сўмдан кўп топади. El Mundo нашрида ёзилишича эса, шартномада кўрсатилган бонус тўловлари янада ҳайратланарли. Айниқса, «хушмуомалалик, аниқлик, дўстсеварлик ва мухлислар учун очиқлик»ни тақозо этадиган алоҳида банд эътиборга молик. Унга мувофиқ, футболчи ҳар бир ўйиндан олдин ва кейин мухлисларга салом йўллаши, миннатдорчилик билдириши керак. Неймар бундай мулойимлик ортидан ойига 541 680 евро (солиқ тўловларидан олдинги сумма) олади. Шунингдек, ушбу банд талабига кўра, ҳужумчи клуб ва унинг ходимлари ҳақида салбий фикр билдириш, жумладан, мураббий танлаган тактикани танқид қилишдан тийилиши шарт. Оддий айтганда, Неймар агар мулойимликни сақлаб қолиб, ортиқча гапирмаса, «ПСЖ» унга ахлоқий бонус сифатида йилига чамаси 6,5 миллион евро беради.

Шартноманинг яна бир қизиқ банди AS нашри томонидан ошкор қилинди. Унга кўра, 2025 йили Неймар розилиги билан шартнома автоматик равишда яна 1 мавсумга узайтирилади (бу 5 йилдан кўп муддатга шартнома тузишни тақиқловчи Франция чемпионати қонунини четлаб ўтишга ёрдам беради). Эътиборли томони, бразилиялик футболчи шундан сўнг ватанига қайтиши шарт. Агар шундай бўлса, футболчи Европадаги фаолиятини 34 ёшида тугатади.

***    El Mundo ҳисоб-китобларига кўра, «ПСЖ» 2017 йилдан буён Неймарнинг трансфери, маоши ва турли бонуслар учун деярли ярим миллиард доллар сарфлаган.

***    Le Parisien нашрида ёзилишича, Неймар Парижда алоҳида имтиёзларга эга:

***    Унга индивидуал дастур бўйича ишлайдиган 2 нафар шахсий физиотерапевт бириктирилган.

***    Машғулотларда «ПСЖ» футболчиларининг Неймарга нисбатан қаттиқ қаршилик қилишлари, у билан тортишишлари тақиқланган.

***    Неймар ҳимоявий ҳаракатларга қаратилган машғулотларда қатнашмаслик ҳуқуқига эга.

***    Неймар ўйин ва машғулотларга ҳар қандай бренд маҳсулотида келиши мумкин, «ПСЖ»нинг бошқа футболчилари эса фақат клуб расмий ҳомийи экипировкасида бўлишлари шарт.

***    Мессива Мбаппенинг “ПСЖ”даги маоши =ам ма’лум бўлди.  Демак, Килиан Мбаппе парижликлар сафида йилига 12 млн евро маош (солиқлардан ташқари) олади. Неймар ва Мессининг маоши эса тоза 30 млн еврони ташкил қилади.

Аввалроқ Месси “ПСЖ”даги уч йили мобайнида 110 млн евро ишлаб олиши хабар қилинганди.

ҳ.масаидов тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz