«МЮ» дарвозабони охирги 7 йил бадалига пенальти дуэлида илк бора устун келди ва «Вест Хэм»га қарши драматик учрашув бош қаҳрамонига айланди. Яъни сўнгги лаҳзада «болғачилар» фахри Марк Нобл зарбасини тўсган испаниялик кипер 2:1 ҳисобидаги ғалабани сақлаб қолди. Айтиш жоиз, Давид бунга қадар АПЛда охирги 21та пенальтининг барчасида доғда қолганди. Умуман олганда, 30 ёшли кипер АПЛда жами 32 марта «дуэл»га киришган бўлса, шундан атиги 4тасида ғолиб чиққан, холос.
*** Садио Мане барча мусобақалар ҳисобидан «Ливерпуль» учун 100-голи урди. Сенегаллик футболчи шунингдек, «Кристалл Пэлас» дарвозасини қаторасига 8та ўйинда нишонга олди - 10та гол. Садио бошқа бирор рақибга бундан кўп гол «тортиқ» этган эмас.
*** «Ливерпуль» АПЛда 15та ўйиндан буён мағлубиятсиз одимламоқда - 12та ғалаба ва 3та дуранг. Юрген Клопп жамоаси чемпионатда охирги марта 7 март куни «Фулхэм»га ютқазганди.
*** «Манчестер Сити» футболчилари «Саутгемптон» билан баҳсда атиги 1 бора аниқ зарба йўллашди. Бунақаси жамоа ҳаётида охирги 4 йилда биринчи марта кузатилди.
*** Гарри Кейн («Тоттенхэм»)кетма-кет 4та ўйиндан буён на гол уряпти, на ассистентлик қиляпти. У 2015 йилдан буён бундай самарасиз серияга юз тутмаган эди.
17 сентябрь
НЬЮКАСЛ - ЛИДС - 1:1 (1:1)
Ньюкасл. 50407 томошабин.
Голлар: Сен-Максимен (44) - Рафинья (13).
18 сентябрь
ВУЛВЕРХЭМПТОН -БРЕНТФОРД - 0:2 (0:2)
Голлар: Тоуни (28-пен.), Мбеумо (34).
Четлатиш: Баптист (65, Б.).
НОРВИЧ - УОТФОРД - 1:3 (1:1)
Нориж. 26649 томошабин.
Голлар: Пукки (35) - Деннис (17), Сарр (63, 83).
ЛИВЕРПУЛЬ - КРИСТАЛ ПЭЛАС - 3:0 (1:0)
Голлар: Мане (43), Салоҳ (78), Кейта (89).
Ливерпуль: Алиссон, Милнер, Конате, ван Дейк, Цимикас, Хендерсон (Ориги, 88), Фабиньо, Тьяго Алькантара (Кейта, 62), Салоҳ, Диогу Жота (Жонс, 76), Мане.
БЕРНЛИ - АРСЕНАЛ - 0:1 (0:1)
Гол: Эдегор (30).
Арсенал: Рэмсдейл, Томиясу, Уайт, Габриэль, Тирни (Нуну Тавареш, 78), Пепе, Смит-Роу (Локонга, 61), Эдегор, Парти (Мэйтленд-Найлз, 75), Сака, Обамеянг.
МАНЧЕСТЕР СИТИ -САУТГЕМПТОН - 0:0
Манчестер. 52698 томошабин.
Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Аке, Жоау Канселу, Гюндоган, Фернандиньо (де Брюйне, 65), Бернарду Сильва (Фоден, 72), Габриэль Жезус (Маҳрез, 67), Стерлинг, Грилиш.
АСТОН ВИЛЛА -ЭВЕРТОН - 3:0 (0:0)
Бирмингем. 41888 томошабин.
Голлар: Кэш (66), Динь (69-авт.), Бэйли (75).
19 сентябрь
Вест Хэм - МЮ - 1:2 (1:1)
Голлар: Бенрахма (30) - Роналду (35), Лингард (89).
Фойдаланилмаган пенальти: Нобл (90+5, В.).
Вест Хэм: Фабианьски, Цоуфал, Огбонна, Зума, Крессуэлл, Форнальс, Влашич (Ярмоленко, 68), Соучек, Райс, Бенрахма (Ланзини, 88), Боуэн (Нобл, 90).
МЮ: де Хеа, Ван-Биссака, Варан, Магуайр, Шоу, Погба (Лингард, 73), Фред (Матич, 88), Бруну Фернандеш, Мактомини, Роналду, Гринвуд (Санчо, 73).
Брайтон - Лестер - 2:1 (1:0)
Брайтон. 31078 томошабин.
Голлар: Мопе (35-пен.), Уэлбек (50) - Варди (61).
Лестер: Шмейхель, Рикарду Перейра, Вестергор, Сеюнжю, Бертран (Кастань, 68), Н`Диди, Тилеманс, Сумаре (Ихеаначо, 75), Мэддисон (Лукман, 46), Барнс, Варди.
Тоттенхэм - Челси - 0:3 (0:0)
Лондон. 60059 томошабин.
Голлар: Тьяго Сильва (49), Канте (57), Рюдигер (90+2).
Тоттенхэм: Льорис, Эмерсон, Дайер, Ромеро (Санчес, 83), Регилон, Хейбьерг, Алли, Ло Чельсо (Хиль, 62), Ндомбеле (Скипп, 62), Сон Хюн Мин, Кейн.
Челси: Аррисабалага, Аспиликуэта, Тьяго Сильва, Рюдигер, Кристенсен, Алонсо, Ковачич, Жоржиньо, Маунт (Канте, 46), Хаверц (Вернер, 70), Лукаку.
Ўйиндан кейинги фикрлар:
Микель Артета («Арсенал» бош мураббийи): - Ўта мураккаб вазиятда оғир ғалабага эришдик. Шундай жангга тайёр тургандик. Танаффусгача ўйинни назорат қилиб, қулай вазиятлар яратдик, шунга яраша кўпроқ гол уриб олишимиз керак эди. Иккинчи бўлимда эса тўп йўқотиш ҳолатлари кўпайди. Муҳими, ғалабани сақлаб қолдик. Айниқса, ҳимоядаги ўйинимиздан фахрландим.
Юрген Клопп («Ливерпуль» бош мураббийи): - Бу тарихдаги энг оғир 3:0 бўлса керак. Ҳар ҳолда, бор кучни сарфлашимизга тўғри келди. Ўзи ҳафта ўртасида ўйнаб, шанба куни яна майдонга тушиш осон эмас. Яхшики, стандарт вазиятлардан фойдаландик - чиройли голлар. Бундай ўйинларда шундай самара чиқариш жуда муҳим.
Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити» бош мураббийи): - Ҳимоядан чиқишда муаммоларга учрадик. Шунингдек, тўпни одатдагидан кўпроқ йўқотдик. Камига ҳужумкор футболчилар билан алоқа талаб даражасида бўлмади. Ҳа, вазиятлар яратдик, аммо тан олишим керак, дуранг - адолатли натижа. VARга келсак, пенальтини ҳам, бекор қилинган голни ҳам кўрмадим... Ўйин ёмон чиққанида, аввало, стадионга келган мухлисларга ачинаман. Чунки улар шоу кўришни хоҳлашади.
Турнир жадвали |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Тўпурарлар:
Антонио (Вест Хэм) - 4та
Бруну Фернандеш (МЮ) - 4та
Салоҳ (Ливерпуль) - 4та...
6-тур
25 сентябрь (шанба)
16:30 МЮ - Астон Вилла
16:30 Челси - Манчестер Сити
19:00 Уотфорд - Ньюкасл
19:00 Эвертон - Норвич
19:00 Лидс - Вест Хэм
19:00 Лестер - Бернли
21:30 Брентфорд - Ливерпуль
26 сентябрь (якшанба)
18:00 Саутгемптон - Вулверхэмптон
20:30 Арсенал - Тоттенхэм
27 сентябрь (душанба)
00:00 Кристал Пэлас - Брайтон
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20