Қайднома

Қидирув

Польша Мэтти Кэшни маҳаллийлаштирмоқчи

Польша Мэтти Кэшни маҳаллийлаштирмоқчи

  20.09.2021 13:43
  0
  193
Польша Мэтти Кэшни маҳаллийлаштирмоқчи

«Астон Вилла»нинг 24 ёшли англиялик футболчиси Мэтти Кэш Польша терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Бу ҳақда нуфузли журналист Фабрицио Романо ўз твиттерида хабар беради.

Манба таъкидлаганидек, футболчининг ўзи бу имкониятга ижобий муносабатда бўлган. Мэттининг онаси ҳам польшалик ҳисобланади. Айни пайтда у Польша паспортини олиш жараёнини кутмоқда. Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин у Англия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган «Эвертон» билан ўйинда (3:0) битта гол урган эди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йил 30 июнгача амал қилади, футболчининг трансфер нархи 22 млн еврога баҳоланмоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz