Қайднома

Қидирув

Тошкент шаҳар ИИББ «Сурхон» клуби собиқ футболчисининг дўппослангани бўйича тергов бошлади

Тошкент шаҳар ИИББ «Сурхон» клуби собиқ футболчисининг дўппослангани бўйича тергов бошлади

  20.09.2021 22:02
  0
  312
Тошкент шаҳар ИИББ «Сурхон» клуби собиқ футболчисининг дўппослангани бўйича тергов бошлади

«Сурхон» футбол клуби жамоанинг собиқ футболчиси Жавоҳир Эсонқулов билан тортишувни давом эттирмоқда. Термиз клуби вакиллари томонидан дўппослангани айтилган футболчининг «Сурхон»дан ўз ҳақини ололмаётгани ҳақидаги хабарлардан кейин клуб Эсонқулов билан шартнома шартларини эълон қилди.

«Сурхон» клуби ва футболчи Жавоҳир Эсанқулов билан 2021 йилнинг 1 февраль куни шартнома имзоланган ва ушбу шартнома ЎзПФЛ томонидан 2021 йилнинг 25 февраль куни рўйхатдан ўтказилган. Меҳнат шартномаси 2021 йилнинг 1 февралидан 2022 йилнинг 31 декабрига қадар тузилган

Клуб келтирган шартнома ҳужжатларида қайд этилишича, Жавоҳир Эсонқуловнинг Термиз жамоасидаги ойлик маоши 5 682 000 сўмни ташкил этган. 12% даромад солиғини олиб ташлаганимизда, футболчи ҳар ой 5 миллион сўм маош олиши кўзда тутилган. 

Шунингдек, футболчи агарда мавсум сўнгида клуб 1-10-ўринларнинг бирида якунласа 95 000 000 миллион сўм қўшимча бонус сифатида пул олиши кўрсатилган. 2022 йилда клуб 1-8-ўринлардан бирини эгалласа, футболчига яна қўшимча 95 000 000 миллион сўм бонус пули берилиши кўрсатиб ўтилган. 

«Жавоҳир Эсонқулов «Сурхон» билан шартномасини ўзаро бекор қилган 2021 йилнинг 12 июлига қадар 27 600 000 (йигирма етти миллион олти юз минг сўм) пул олган. Демак, футболчи феврал ойидан 1 июлига қадар 25 000 800 минг сўм олиши керак бўлган, аммо футболчи 27 600 000 минг сўм олган. +11 кунни қўшсак 5 000 160 / 31*11=1 774 250 сўм. Эсонқулов жами олиши керак бўлган маблағ – 26 775 050 сўм бўлган. Футболчи олган сумма эса 27 600 000 сўмни ташкил этади. Демак якуний ҳисобни олсак, Жавоҳир Эсонқулов клубдан ортиқча 842 950 сўм олган», - дейилади «Сурхон» клуби баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни интернетда Термизнинг «Сурхон» клуби футболчиси Жавоҳир Эсонқулов 3 киши томонидан дўппосланганини айтиб берган видео тарқалган, унда футболчи ўзини клуб директорининг ўғли, жамоа футболчиси Асрор Ғофуров ва спорт директори Абдумажид Тоиров дўппослаганини айтганди. Бунга жавобан клуб Жавоҳир Эсонқуловнинг «Сурхон» офисига келиб, шартнома бекор қилинган бўлса-да, яна қўшимча пуллар талаб қила бошлагани, клуб раҳбари номига нисбатан қўпол сўзлар билан унинг шахсини камситгани ҳақида баёнот берганди. 

Кўп ўтмай, футболчининг турмуш ўртоғи Рушана Мирсодиқова «Сурхон» клуби Жавоҳирнинг маошини бермай чўзиб келаётгани ҳақида маълум қилганди. 

Маълумот учун, 24 ёшли Жавоҳир Эсонқулов «Металлург» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг куёви. У фаолияти давомида «Сурхон»дан ташқари «Бунёдкор», «Металлург», «Насаф», «Қўқон-1912» жамоаларида тўп сурган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz