Қайднома

Қидирув

Коверманснинг уйига яна ҳужум уюштирилди

Коверманснинг уйига яна ҳужум уюштирилди

  21.09.2021 21:21
  0
  208
Коверманснинг уйига яна ҳужум уюштирилди

«Фейеноорд» клуби директори Марк Коверманснинг Бергшенхукдаги уйи граффити билан булғанган. Шунингдек, бир нечта деразалар синдирилган. Бу ҳақда Voetbal Primeur хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса шанба куни кечқурун содир бўлган. Бир кун ўтиб, «Фейеноорд» ПСВни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Клуб вазиятдан жуда ҳайратда қолгани ҳақида баёнот тарқатди, лекин маҳаллий ОАВга изоҳ беришдан тийилди.

Бу ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Бироқ, ҳақиқат қолмоқда: Коверманс узоқ вақт давомида танқидлар остида бўлган. Унинг уйи ўтган ёзда «Фейеноорд» янги стадион қуришга жиддий киришмоқчи бўлганидан кейин ҳам ҳужумга учраганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz